Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик
Жаҳон психологиясида шахс назариялари
Download 1.95 Mb.
|
умумий психология криллича111
- Bu sahifa navigatsiya:
- С.Холл
- Ижтимоийлашув назариясига
- Э.Торндайк ва Б.Скиннерлар
- Э.Эриксондир
Жаҳон психологиясида шахс назариялари
Жаҳон психология фанида шахснинг камолоти унинг ривожланиши тўғрисида хилма-хил назариялар яратилган бўлиб, тадқиқотчилар инсон шахсини ўрганишда турлича позисияда турадилар ва муаммо моҳиятини ёритишда ўзига хос ёндашувга эгадирлар. Мазкур назариялар қаторига биогенетик, сосиогенетик, психогенетик, когнитив, психоаналитик, бихевиористик кабиларни киритиш мумкин.Уларни қуйидаги тизимда яққол кўриш имкониятини беради. Биогенетик назариянинг негизида етилиш бош омил сифатида қабул қилинган бўлиб, қолган жараёнларнинг тараққиётини ихтиёрий хусусият касб этиб, улар билан ўзаро алоқа тан олинади, холос. Мазкур назарияга биноан, тараққиётнинг бош омили биологик детерминантларга (аниқлов-чиларга) қаратилади ва уларнинг моҳиятида ижтимоий-психологик хусусиятлар келтириб чиқарилади. Тараққиёт жараёнининг ўзи биологик этилишнинг универсал босқичи сифатида шарҳланади ва талқин қилинади. Биогенетик қонунни Ф.Мюллер ва Геккеллар кашф қилишган, биогенетик қонуният фаннинг тараққиёти назарияни ташкил қилганда ҳамда антидарвинчиларга қарши курашда муайян даражада тарихий рол ўйнаган. Бироқ фаннинг индивидуал ва тарихий тараққиёти муносабатларини тушунтиришда қўпол хатоликларга ёъл қўйилган. Жумладан, биологик қонунга кўра шахс психологиясининг индивидуал тараққиёти (онтогенез) бутун инсониятни тарихий тараққиётининг (филогенез) асосий босқичларини қисқача такрорлайди, деган ғоя эди. Биогенетик назариянинг йирик намоёндаларидан бўлмиш америкалик психолог С.Холл психологик тараққиётнинг бош қонуни деб "рекапитуласия қонуни"ни (филогенезни қисқача такрорланишини) ҳисоблайди. Унинг фикрича, онтогенездаги индивидуал тараққиёт филогенезнинг муҳим босқичларини такрорлайди. Биогенетик концепциянинг бошқа бир тури немис "конститусион психологияси" (инсон тана тузилишига асосланган назария) намоёндалари томонидан ишлаб чиқилган. Э.Кречмер шахс типологияси негизида бир қанча биологик омилларни (масалан тана тузилишининг типи ва бошқаларни) киритиб, инсоннинг жисмоний типи билан психологик хусусияти ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд деб тахмин қилади. Э.Кречмер одамларни иккита катта гуруҳга ажратади ва унинг бир бошида сиклоид тоифасига хос (тез қўзғалувчи, ҳис-туйғуси ўта барқарор), иккинчи учида шизоид тоифасига (одамови, муносабатга қийин киришувчи, ҳис-туйғуси чекланган) хос одамлар туришини айтади. Бу тахминни у шахс ривожланиши даврига кўчиришга ҳаракат қилади, натижада ўсмирларда сиклоид хусусиятлари (ўта қўзғалувчанлик, тажовузкорлик, аффектив табиатлилик, илк ўспиринларда эса шизоидлик хусусиятлари) бўлади деган хулоса чиқаради. Биогенетик назариянинг намоёндалари америкалик психологлар А.Гезелл, С.Холл тараққиётнинг биологик моделига асосланиб иш кўрадилар ва бу жараёнда мувозанат, интеграсия ва янгиланиш сикллари ўзаро ўрин алмашиниб туради, деган хулосага келадилар. Психология тарихида биологизмнинг энг яққол кўриниши Зигмунд Фрейдни шахснинг барча хатти-ҳаракатлари (хулқи) онгсиз биологик майллар ёки инстинктлар билан шартланган, айниқса, биринчи навбатда у жинсий майлга (либидога) боғлиқдир. Биологик назарияга қарама-қарши бўлган назария сосиогенетик назария ҳисобланади. Сосиогенетик ёндашувга биноан шахсда рўй берадиган ўзгаришлар жамиятнинг тузилиши ижтимоийлашиш усуллари ва уни қуршаб турган одамлар билан ўзаро муносабати воситаларидан келиб чиққан ҳолда тушунтирилади. Ижтимоийлашув назариясига кўра инсон биологик тур сифатида туғилиб, ҳаётнинг ижтимоий шарт-шароитларининг бевосита таъсири остида шахсга айланади. Ғарбий Эвропанинг энг муҳим нуфузли назарияларидан бири бу роллар назариясидир. Ушбу назариянинг моҳиятига биноан жамият ўзининг ҳар бир аъзосига статус (ҳақ-ҳуқуқ) деб номланган хатти-ҳаракат (хулқ)нинг барқарор усуллари мажмуасини таклиф қилади. Инсон ижтимоий муҳитда бажариши шарт бўлган махсус роллари шахснинг хулқ-атвор хусусиятларида ўзгалар билан муносабат мулоқот ўрнатишда сезиларли из қолдиради. АҚШда кенг тарқалган назариялардан яна бири бу индивидуал тажриба ва билимларни эгаллаш (мустақил ўзлаштириш) назариясидир. Мазкур назарияга биноан шахснинг ҳаёти ва унинг воқеликка нисбатан муносабати кўпинча кўникмаларни эгаллаш, билимларни ўзлаштиришдан иборат бўлиб, унинг самараси қўзғатувчини узлуксиз равишда мустаҳкамлаб борилишининг маҳсулидир. Бу назариянинг тарафдорлари Э.Торндайк ва Б.Скиннерлар ҳисобланади. К.Левин томонидан тавсия қилинган "фазовий зарурат майдони" назарияси психология фани учун (ўз даврида) муҳим аҳамиятни касб этади. К.Левиннинг назариясига кўра, индивиднинг хулқи (хатти-ҳаракати) психологик куч вазифасини ўтовчи иштиёқ (интилиш) мақсадлар билан бошқарилиб турилади, ва улар фазовий зарурат майдонининг кўлами ва таянч нуқтасига ёъналтирилган бўлади. Психологияда психогенетик ёндашиш ҳам мавжуд бўлиб, у биогенетик, сосиогенетик омилларнинг қийматини камситмайди, балки психик жараёнлар тараққиётини биринчи даражали аҳамиятга эга, деб ҳисоблайди. Ушбу ёндашувни учта мустақил ёъналишга ажратиб таҳлил қилиш мумкин, чунки уларнинг ҳар бири ўз моҳияти, маҳсули ва жараён сифатида кечиши билан ўзаро тафовутланади. Психологиянинг иррасионал (ақлий билиш жараёнларидан ташқари) таркибий қисмлари бўлиши эмосия, майл ва шу кабилар ёрдамида шахс хулқини таҳлил қилувчи назария психодинамика дейилади. Мазкур назариянинг йирик намоёндаларидан бири америкалик психолог Э.Эриксондир. У шахс ривожини 8 та даврга ажратади ва уларнинг ҳар қайсиси ўзига хос бетакрор хусусиятга эгалигини таъкидлайди. Когнитив ёъналишнинг асосчилари қаторига Ж.Пиаже, Ж.Келли ва бошқаларни киритиш мумкин. Ж.Пиаженинг интеллект назарияси иккита муҳим жиҳатга ажратилган бўлиб, у интеллект функциялари ва интеллект даврлари таълимотини ўз ичига қамраб олади. Интеллектнинг асосий функциялари уюшқоқлик (тартиблилик) ва адаптасия (мослашиш, кўникиш) дан иборат бўлиб, интеллектнинг функционал инвариантлиги деб юритилади. Собиқ совет психологиясида шахснинг ривожланиши муаммоси Л.С.Виготский, П.П.Блонский, С.Л.Рубинштейн, А.Н.Леонтев, Б.Г.Ананев, Л.И.Божович сингари йирик психологларнинг асарларида ўз аксини топа бошлаган. Кейинчалик бу масала билан шу?улланувчилар сафи кенгайиб борди. Худди шу боисдан шахснинг тузилиши, илмий манбаи, ривожланишнинг ўзига хослиги бўйича ёндашувда муайян даражада тафовутга эга. Ҳозирги даврда шахснинг ривожланиши юзасидан мулоҳаза юритилганда олимларнинг илмий қарашларини муайян гуруҳларга ажратиш ва ундан сўнг уларнинг моҳиятини очиш мақсадга мувофиқ. Онтогенезда шахс тараққиётини бир неча босқичларга ажратиш ва уларнинг ҳар бирига алоҳида илмий психологик таъриф бериш нуқтаи-назаридан ёндашишни қуйидаги назария ва ёъналишларини кўрсатиб бериш мумкин. Жумладан, ривожланишдаги инқирозга биноан (Л.С.Виготский); мотивасион ёндашиш (Л.И.Божович); фаолиятга кўра муносабат (Д.Б.Элконин); шахснинг Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling