Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати


Download 309.88 Kb.
bet3/60
Sana28.12.2022
Hajmi309.88 Kb.
#1013541
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати

30 йиллигига бағишланади.


КИРИШ

Мамлакатимизда давлат хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш кўп жиҳатдан давлат органларида ишни, хусусан кадрлар сиёсатини тўғри йўлга қўйишга боғлиқдир. Бу эса давлат хизматини самарадорлигини оширади. Фуқаролик жамиятига асосланган демократик ҳуқуқий давлат барпо этишда давлат хизматини давлат вазифа ва функцияларини амалга оширишдаги аҳамияти ва ўрни ошиб боради. Ўз навбатида давлатнинг мақсадга мувофиқ самарали фаолият олиб бориши, кўп жиҳатдан давлат органларидаги давлат хизматчиларига боғлиқ. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланганидек Маъмурий ислоҳотларни самарали амалга оширишнинг пировард натижасида “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя ҳаётга тўлиқ татбиқ этилиши лозим.1


Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5843-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4472-сонли Қарорининг қабул қилиниши давлат фуқаролик хизматини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини белгилаб берди. Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсатини ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштиришга оид биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастурида Давлат фуқаролик хизмати тўзғрисидаги қонунчиликни хорижий экспертларнинг тавсиялари ва кенг жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш орқали Ўзбекистон Республикасида давлат фуқаролик хизматининг асосий тушунчалари, регламентлари ва кафолатларини қонун билан мустаҳкамлаш вазифаси қўйилди.
Охирги йилларда мамлакатимизда бошқа давлат ҳуқуқ соҳалари каби давлат хизмати ҳуқуқий институти ҳам бир мунча такомиллашиб бормоқда. Олий ўқув юртларида давлат хизмати ҳуқуқий институти, нафақат маъмурий ҳуқуқ фанининг тармоғи сифатида, балки алоҳида курс сифатида ҳам ўрганилмоқда.
Ўзбекистон Республикасида янги давлатчилик шаклланаётган бир даврда, давлат хизматининг давлат вазифа ва функцияларини амалга оширишдаги аҳамияти ва ўрни ошиб боради. Давлатнинг мақсадга мувофиқ ва самарали фаолият олиб бориши, кўп жиҳатдан, давлат органларида меҳнат қилувчи хизматчиларга боғлиқ бўлади.
Давлат хизмати курсини ўрганиш давлат хизматининг ижтимоий ва ҳуқуқий асосларини таҳлил қилишни талаб қилади. Бу институт давлат хизмат муносабатларини тартибга солувчи меъёрлар йиғиндисидан иборат бўлиб, у орқали давлат хизматининг асосий вазифалари, принциплари, давлат хизматчиларнинг давлат хизматига кириш тартиби, хизмат бўйича ҳаракатланиши, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий ҳолати, белгиланган чекловлар, улар фаолиятини рағбатлантириш, ротацияси, жавобгарлик ҳамда давлат хизматининг бекор бўлиш асослари тартибга солинади.
“Давлат хизмати” дарслиги – Ўзбекистон Республикасининг янги қонунчилиги асосида, давлат хизматининг назарий-ҳуқуқий масалаларини ёритиб беришни, давлат хизматини ташкил этиш ва амалга ошириш амалиётига эътиборни кучайтиришни, давлат хизмати қонунчилигини, давлат бошқарувини кадрлар билан таъминлаш ишини самарали ташкил этишни такомиллаштиришни назарда тутади.
Дарсликда давлат хизматининг назарий-ҳуқуқий асослари, шунингдек давлат-хизмат ҳуқуқий муносабатлари тадқиқот объекти сифатида олинган. Шунингдек, давлат хизматини ташкил этиш масалалари ҳамда муаммолари ёритиб берилган.


Download 309.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling