Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати


Download 309.88 Kb.
bet1/60
Sana28.12.2022
Hajmi309.88 Kb.
#1013541
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ
“МАЪМУРИЙ ВА МОЛИЯ ҲУҚУҚИ” КАФЕДРАСИ
ЮСУПОВ САРДОР БАҲОДИРОВИЧ


ИСАЕВА ФАРИДА БАБАМУРАТОВНА



ДАВЛАТ ХИЗМАТИ




ДАРСЛИК




ТОШКЕНТ – 2021




Юсупов С.Б., Исаева Ф.Б. Давлат хизмати. Дарслик. – Тошкент: ТДЮУ, 2021. – 129 б.
Масъул муҳаррир:
Эргашев И.А. – Илмий бўлим бошлиғи, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)


Тақризчилар:
Тўрабоев И.Қ. – «Маъмурий ва молия ҳуқуқи» кафедрасининг катта ўқитувчиси, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD
Умаров А.Д. – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат хизматчиларининг малакасини ошириш бошқармаси бош инспектори

Мазкур дарслик Ўзбекистон Республикаси давлат хизмати соҳасига бағишланган. Дарсликда муаллифлар давлат хизмати институтининг тутган ўрнига ҳозирги замон талабларидан келиб чиққан ҳолда янгича ёндашиб, давлат хизматининг ҳуқуқий асосларини, тамойилларини, вазифа ва функцияларини, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини, давлат хизматини ўташ босқичларини, яъни давлат хизматига қабул қилиш тартиби, давлат хизматчиларининг аттестацияси, хизмат бўйича ҳаракатланиши, уларни ротацияси, рағбатлантириш ва жавобгарлиги ҳамда давлат хизматини тугатиш асосларини ёритиб беришга ҳаракат қилишган.


Дарслик талабаларда давлат хизмати ҳуқуқий нормаларини таҳлил қилиш; давлат хизмати соҳасининг назарий асослари ҳамда норматив-ҳуқуқий базасини билиш; давлат хизмати нуқтаи назаридан муаммоли масалаларни аниқлаш; муаммоли вазиятларга қўллаш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни излаш ҳамда уларни шарҳлаш; ҳуқуқий таҳлилни амалга ошириш, назарий билимларини амалиётда қўллай олиш кўникмаларини шакллантиришга ва ривожлантиришга ёрдам беради.

© Юсупов С.Б.,Исаева Ф.Б., 2021.



Download 309.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling