НАЗОРАТ УЧУН ТОПШИРИҚЛАР
Қуйидаги топшириқларни, амалдаги қонун ҳужжатлари ва бошқа манбалардан фойдаланилган ҳолда таҳлил қилинг:
МУАММОЛИ ВАЗИЯТ
1-казус
Нурафшон тумани Мудофаа бўлимида хўжалик бўлимида ишлайдиган ходим У.Маҳмудов давлат хизматчиси сифатида унга маълум ижтимоий кафолатлар берилишини сўраб бўлим маъмуриятига мурожаа қилди. Унга жавобан маъмурият У.Маҳмудов ҳарбий хизматчи эмаслиги, шунинг учун давлат хизматчиси ҳам ҳисобланмаслиги, шунингдек унга ҳеч қандай ижтимоий кафолатлар берилмаслигини айтиб, унинг мурожаатини рад этди. Бундан норози бўлган У.Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига мурожаат қилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
2-казус
Фуқаро С.Азимов Ички ишлар органларига хизматга кириш мақсадида ўз турар жойи бўйича Чилонзор тумани Ички ишлар бўлимига ариза, паспорт, меҳнат дафтарчаси, ҳарбий билетни ҳамда олий таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни тақдим этди. Бироқ унга бу ҳужжатлардан ташқари яна туғилганлик ҳақида гувоҳномаси нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда), қариндошларининг (ота-она, эр-хотин, фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари) паспорт нусхалари, никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги, ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда), 3 х 4 см ўлчамдаги олтита рангли фотосурат (бош кийимсиз), шунингдек 9 х 12 см ўлчамдаги иккита фотосурат (бош кийимсиз), номзоднинг таржимаи ҳоли, анкета-маълумотнома, иш ва яшаш жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома (оила аъзолари кўрсатилган ҳолда), прописка жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда) ҳам тақдим этиши кераклигини айтишди. Аммо С.Азимов Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган ҳужжатларни тақдим этганлиги. Меҳнат кодексига биноан ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади, деб белгиланганлигини айтиб, уларнинг талаблари Меҳнат қонунчилигига зид эканлигини айтиб, Ички ишлар вазирлигига шикоят қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |