Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати


Ички ишлар органларида пасайтирилган махсус унвон қандай тартибда тикланиши мумкин?


Download 309.88 Kb.
bet34/60
Sana28.12.2022
Hajmi309.88 Kb.
#1013541
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   60
Bog'liq
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати

9. Ички ишлар органларида пасайтирилган махсус унвон қандай тартибда тикланиши мумкин?
А) Фақат суд тартибида тикланиши мумкин;
Б) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан унвонини пасайтиришни тавсия этган бошлиқнинг тақдимномаси бўйича тикланиши мумкин;
С) ички ишлар органларида пасайтирилган махсус унвон тикланмайди;
Д) унвонини пасайтиришни тавсия этган бошлиқнинг (ёки унга тенглаштирилган бошлиқнинг) ёхуд юқори лавозимдаги бошлиқнинг тақдимномаси бўйича юқори турувчи ички ишлар органи томонидан тикланиши мумкин.


10. Солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларга берилган махсус унвонлар қанча муддат сақланиб қолинади?
А) Пенсияга чиққунларича;
Б) уларда умрбод сақланиб қолади;
С) бошқа лавозимга ўтгунларича;
Д) ишдан бўшагунларича.


12-§. Давлат хизматчисини ротация қилиш тартиби

Давлат хизматчисини тенг лавозимга ўтиши асосларидан бири давлат хизмтчисини ротация қилишдир. Ротация асосан давла хизматида коррупцияни олдини олиш, кадрлар захирасини шакллантириш, тажриба алмашиш ҳамда давлат хизмати самрадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилади. Қонунчилик ҳужжатларида ротация асосан тегишли давлат органининг раҳбари томонидан, унинг буйруғи билан амалга ошириш белгилаб қўйилган. Жумладан, солиқ органларида коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик ва олдини олиш, ходимнинг шахсий ва ишчанлик фазилатларини, унинг фаолияти самарадорлигини тизимли ўрганиш, шунингдек, солиқ органлари фаолиятининг турли йўналишларида билим ва тажрибага эга кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида ходимлар ротация қилинади. Давлат хизматчисини ротацияси тегишли давлат органларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомлар билан белгиланади. Жумладан, Солиқ органлари ходимларини ротация қилиш тартиби Солиқ органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низом билан белгиланади.


Божхона органларида раҳбар лавозимларни эгаллаган ходимлар тенг лавозимга, жумладан бошқа таркибий тузилмага, қоида тариқасида, эгаллаб турган лавозимида уч йил ишлаганидан сўнг ротация тартибида ўтказилиши мумкин.
Ички ишлар органлари раҳбар таркибининг ротацияси, қоида тариқасида, тенг мавқели лавозимга, эгаллаб турган лавозимида уч йил ишлаганидан сўнг амалга оширилади. Ички ишлар органларида раҳбар лавозимларни эгаллаган ходимлар фаолиятининг самарадорлигин ошириш, коррупция ва ваколатлар суиистеъмол қилинишининг олдини олиш, шахсий таркиб орасида соғлом муҳитни таъминлаш мақсадида ходимлар амалий иш тажрибасини ва касбий тайёргарлик даражасини инобатга олган ҳолда тенг лавозимга, жумладан бошқа туман (шаҳар, вилоят) ёки таркибий тузилмага, қоида тариқасида, эгаллаб турган лавозимида уч йил ишлаганидан сўнг, ротация тартибида ўтказилиши мумкин.
Ходимларни ички ишлар органлари ихтиёрида қолдириш ва ротация қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади. Давлат хизматчиларининг ротацияси давлат хизмати самарадорлигини ошириш ва коррупцияга қарши курашиш мақсадида давлат хизматчисини бошқа давлат лавозимига ўтказиш ёки бошқа давлат органи ва ташкилотининг давлат лавозимига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ротация давлат хизматчиcининг малака мартабаси ва даражасига мувофиқ лавозимлар бўйича амалга оширилади.
Юқори даражадаги давлат фуқаролик хизматчиларни ротация қилиш бўйича қарор давлат фуқаролик хизмати ишлари масалалари бўйича ваколатли органи билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
Қуйидаги давлат хизматчиларига нисбатан ротация ўтказилмайди:
ўқишда бўлган (қайта тайёрлаш/малака ошириш бўйича);
тиббий хулоса асосида соғлиғи ҳолатига кўра ротация ўтказилаётган давлат лавозимида хизмат мажбуриятларини амалга ошириш имконияти мавжуд бўлмаса;
ротация юзасидан кўчирилаётган ҳудудда давлат хизматчиси оила аъзолари (турмуш ўртоғи, вояга етмаган фарзандлари, 18 ёшга тўлгунга қадар ногирон бўлиб қолган 18 ёшли фарзандлари, ота-оналари ёки бирга яшаётган ўзгалар парваришига муҳтож давлат фуқаролик хизматчиси қарамоғида бўлган шахслар) билан бирга яшаш имконияти мавжуд бўлмаганлар.
Давлат хизматчисининг бошқа давлат лавозимига ўтказиш давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг ички буйруғи билан муайян муддатга амалга оширилади.
Давлат органи ва ташкилотида давлат хизматини ўтаётган давлат фуқаролик хизматчисининг розилигисиз икки ойдан ошмаган муддатга вақтинчалик йўқ бўлган давлат хизматчисининг ўрнига, авариялар, таббий ва техноген хусусиятга эга бўлган фалокатлар оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳоли ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирадиган, миллий хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларига жиддий зиён етказадиган бошқа ҳолатларда меҳнат шартномаси билан белгиланмаган давлат лавозимига ўтказилиши мумкин.
Хорижий мамлакатларда ротация институтидан асосан коррупцияни олдини олиш мақсадида кенг фойдаланилади ҳамда ротация қилиштартибид давлат хизмати тўғрсидаги қонунчилик ҳужжатарида аниқ белгилаб қўйилган. Қуйида хорижий мамлакатларда ротация амалиёти билан танишиб чиқамиз.
Германияда ротация давлат идораларида коррупциянинг олдини олиш мақсадида кўп йиллардан бери амалга оширилиб келади. Коррупцияга кўпроқ таъсирли лавозимларни эгаллаган хизматчиларни ротация қилишга алоҳида эътибор қаратилади. Бундай лавозимларда хизмат қилиш муддати 5 йилгача қилиб белгиланган бўлиб, бу муддатни чўзиш учун зарур ҳужжатларда тегишли ёзувларни киритиш шарт. Бу талаб ходимларни лавозимларга жойлаш жараёни устидан назоратни кучайтиради, бундай қарорни қайси мансабдор қандай сабабларга асосланиб қабул қилганини аниқ кўрсатиб туради. Бу эса ўз ўрнида мансабдор шахсларнинг маъсулияти ошишига хизмат қилади. Германиялик экспертларнинг фикрига кўра, ротация туфайли коррупция ҳолатлари даражаси пасайишига қуйидаги омиллар сабаб бўлади:
— алоҳида шахс ва давлат хизматчисининг қайта учрашиш эҳтимоли камаяди; — пора таклиф этиши мумкин бўлган алоҳида шахс кейинчалик лавозимга келган янги хизматчи томонидан ўзининг олдинги “марҳамати” ҳисобга олинишига ишонч ҳосил қилолмайди; — алоҳида шахс пора таклиф қилса янги давлат хизматчисининг жавоби қандай бўлишини билмайди. Давлат хизматчиларини ротация қилиш борасидаги Германия тажрибаси тадқиқотчилар томонидан ижобий баҳоланади.
Ходимларни ротация қилиш минтақалараро ва давлат хизмати тармоқлари ўртасида ҳам амалга оширилади (Франция, Хитой). Биринчи ҳолатда давлат хизматчиларини кўпроқ ривожланган минтақалардан нисбатан кам ривожланган ҳудудларга юборилади. Иккинчи ҳолатда эса хизматчиларни давлат идорасининг бошқа таркибий қисмларига ротация қилиш орқали уларни янги касбий тажриба ва кўникмаларни эгаллашига аҳамият берилади. Дания, Канада сингари давлатларда ходимларни жой-жойига қўйиш соҳасида ҳукумат дастурлари амал қилади. Ротация сиёсати ходимларнинг давлат хизматидаги турғунлигини олдини олади, давлат идораларига уларни тажрибаси ва имкониятларидан унумли фойдаланиш имконини беради. Японияда ротация тизими давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимининг бир қисми сифатида қаралади. Бунда ҳар икки-уч йилда давлат хизматчиларининг горизонтал ва вертикаль йўналишда лавозимларини алмаштириш назарда тутилади. Яшаш жойи ўзгариши билан боғлиқ бўлмаган ҳолатларларда ротация қилиш учун хизматчининг розилиги талаб қилинмайди. Жойлардаги давлат идораларидаги маълум бир лавозимлар марказий идоралардан ротация тартибида келадиган хизматчилар учун ажратиб қўйилади. Бу, бир томондан, марказий идоралар хизматчиларининг касбий дунёқарашини ўсишига, уларнинг касб тажрибаси ҳудудларга хос хусусиятлар билан бойишига, шунингдек марказий бўғиндаги тажриба ва билимларини ҳудудларга етказишга хизмат қилади. Бошқа томондан эса, маълум бир раҳбарлик лавозимлари ротация тартибида марказдан юбориладиган хизматчилар учун банд қилиниши жойлардаги хизматчиларнинг касбий ўсишида маълум муаммоларни келтириб чиқаради. Ротация тартибида юборилувчи хизматчилар учун жойларда маълум лавозимларни банд қилиш амалиёти Хитой Халқ Республикасида ҳам мавжуд. Ротация 10 йилдан ортиқ бир лавозимда ишлаган давлат хизматчиларни режали равишда бошқа лавозимга ўтказишни назарда тутади. Хизматчиларни иқтисодий ривожланган ҳудудлардан нисбатан кам ривожланган ҳудудларга юборишга алоҳида эътибор қаратилади. Давлат хизматчиларини ротация қилиш Меҳнат вазирлиги томонидан ташкил этилади. Россияда давлат хизматида ротация усулини қўллаш меъёрий ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган. “Россия Федерациясининг давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунида хизматчиларни ротация қилиш ходимлар таркибини шакллантиришнинг устувор вазифалари қаторида санаб ўтилган. Давлат хизмати лавозимлари ротация тартибида уч-беш йил муддатга эгаллаб турилади. Ротация қилиниши назарда тутилган лавозимлар рўйхати ва ротацияни ташкил этиш тартиби Президент томонидан тасдиқланади. Қозоғистонда ходимларни ротация қилиш 2005 йилдан бошлаб қўлланади ва бу жараён фақат “сиёсий” хизматчиларга тааллуқли. Бу давлатда ҳам ротация қўлланадиган лавозимлар рўйхати ваколатли давлат идораси тақдимотига асосан Президент томонидан тасдиқланади. Айтиб ўтиш керакки, Қозоғистонда ҳозиргача ротация тартиби ва жараёнларини белгиловчи меъёрий ҳужжатлар тасдиқланмаган. Ротация муддати турли давлатларда турлича, лекин кўп ҳолларда давлат хизматчисининг бир лавозимни эгаллаши 3-5 йиллик муддатга мўжалланади. Хорижий экспертлар ротация усулининг айрим салбий томонларига, жумладан, хизматчиларнинг янги шароитга мослашиш даврида меҳнат унумдорлигининг пасайиши, ротация қўллашда, айниқса, хизматчи оиласи билан бошқа ҳудудга юборилганда сарфланадиган ҳаражатлар миқдорининг оз эмаслиги сингари жиҳатларга ҳам эътибор қаратишади. Булардан ташқари, коррупцияда шубҳа қилинган мансабдорларни ротация воситасида тергов идоралари эътиборидан четга тортиш мақсадида ҳам фойдаланиш мумкинлиги таъкидланади. Юқоридаги кўриб чиқилган масалаларни ҳисобга олган ҳолда, ҳозирги вақтда қуйидаги долзарб вазифаларни амалга ошириш талаб қилинади: — давлат хизматчиларини ротация қилишнинг ҳуқуқий асослари ва молиявий-иқтисодий механизмларини яратиш; — коррупцияга таъсирчанлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ротация қўлланадиган лавозимлар тоифаси ва мезонларини аниқлаш;— ротациянинг қўйилган мақсадларга эришиш имконини берадиган оптимал муддатини белгилаш; — айрим давлат идораларида синов сифатида ротация усулини қўллаш.1.
Ривожланган хорижий давлатларда давлат фуқаролик соҳасида кучли ҳуқуқий асос яратилган бўлиб, давлат органлари ва ташкилотларига вакант лавозимларга кадрларни танлаб олишнинг шаффоф ва адолатли механизми жорий этилган. Ротация тизими ишчи кучининг ҳаракатчанлигини таъминлайди, унинг ишлаш қобилиятини, малакаси ва рақобатдошлигини оширади. Бунда битта иш жойида 2-3 йил ишлаган ходимни горизонтал ва вертикал равишда бошқа ишга кўчирилади. Ротация ходимнинг розилигисиз амалга оширилади. Қоидага кўра, ходим фақат 2-3 марта горизонтал кўчирилгандан сўнггина унинг вертикал ротацияси амалга оширилади, яъни лавозимда кўтарилиш, юқори маошли лавозимга ўтиш имконияти пайдо бўлади. Ротация, шунингдек, давлат хизматчисини дунёқарашини кенгайтиришга, атрофдаги воқеликка кенгроқ қарашни ривожлантиришга ундайди.
Японияда ташкилот, корхона ва давлат хизматлари мактаблар ва университетлардан махсус тайёргарликни ўтаган кадрларни талаб қилмайди. Уларнинг ўзи ходимларнинг билимини ташкилот учун зарур бўлган даражагача оширади. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш вазирлиги таркибига кирувчи Давлат хизмати академияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун давлат хизматчиларини ўқитади. Давлат хизматчиларини тайёрлаш бўйича ишлар махсус орган - нодавлат мақомига эга бўлган Кадрлар билан ишлаш миллий бошқармаси томонидан амалга оширилади. Илғор хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда ҳам давлат фуқаролик хизмати соҳасида ўзига хос тизим яратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармон ҳамда қарорларига асосан Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда ушбу агентликнинг ҳудудий филиаллари ташкил этилди. Агентлик зиммасига давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш вазифаси билан бир қаторда кадрларни давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов асосида қабул қилишни ташкиллаштириш вазифалари юклатилди.



Download 309.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling