Назорат учун топшириқлар
Қуйидаги топшириқларни, амалдаги қонун ҳужжатлари ва бошқа манбалардан фойдаланилган ҳолда таҳлил қилинг:
МУАММОЛИ ВАЗИЯТ
1-казус
Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси бош бошқармаси бошлиғи Б.Ғуломовни ЎР Ички ишлар вазири томониданамалий тажрибасидан фойдаланиш мақсадида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига ўтказилди. Б.Ғуломов Самарқанд вилоятида бу соҳадаги жуда кўп камчиликларни баратаф этиши лозимлиги уқтирилди. Лекин орадан бир йил ўтиб, унга ЎР Ички ишлар вазирлиги томонидан уни Бухоро шаҳри Ички ишлар бўлимига шахсий таркиб орасида соғлом муҳитни таъминлаш мақсадида ротация қилиниши ҳақида хабар келди. Аммо Б.Ғуломов бу ротацияси қонунга зид эканлигини айтиб, ЎР Ички ишлар вазирига шикоят қилди. У ўз мурожаатида бу лавозимга ўтказилиш асослари ва тартиби қонунчилик талабларига тўғри келмаслигини таъкидлаб ўтди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг
2-казус
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимида такилий штат тадбирлари ўтказилиши муносабати билан контракт асосида хизмат қилувчи майор В.Ахмедовни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ишга ўтказиш юзасидан унинг розилиги сўралди. Бундан у билан Ички ишлар вазирлигида янги контракт тузилиши ҳақида хабар берилди. Аммо у ҳозирги кунда соғлиғи тақозо этаётганлиги сабабли бошқа вазирликка ўтишга розилик бермади. Шундан сўнг уни у вақтинча, бир ой муддатга ҳарбий қисм таркибида бўлинмага раҳбарлик қилиш, иш ва лавозимини топшириш учун Ички ишлар вазирлигига хизмат сафарига юборилиши бўйича буйруқ чиқди. Лекин В.Ахмедов хизмат сафарига бора олмаслигини айтиб, раҳбариятга мурожаат қилди.
Вазияга ҳуқуқий баҳо беринг
3-казус
Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи С.Ботировна аттестация хулосасига кўра, унинг фаолияти яхши баҳоланиб, уни иш тажрибасидан самарали фойдаланиш учун ротация қилиш мақсадида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар солиқ инспекциясига бўлим бошлиғи лавозимига ишга тайинланиши бўйича Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқамасининг буйруғи қабул қилинди. Мазкур буйруқдан норози бўлган С.Ботиров унинг фаолияти яхши баҳоланганлиги ва бунинг учун унга юқори лавозимга ўтиш ёки махсус унвонини ошириш бўйича буйруқ чиқарилиши кераклиги, у бу лавозимда тўрт йилдан бериш фаолият олиб бораётгани, бундан ташқари Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг бундай буйруқ чиқариш ваколати йўқлигини айтиб,ЎР ДСҚ раисига мурожаат қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |