Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати


Download 309.88 Kb.
bet31/60
Sana28.12.2022
Hajmi309.88 Kb.
#1013541
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   60
Bog'liq
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати

Назорат учун топшириқлар


Қуйидаги топшириқларни, амалдаги қонун ҳужжатлари ва бошқа манбалардан фойдаланилган ҳолда таҳлил қилинг:


МУАММОЛИ ВАЗИЯТ


1-казус
2016 йил 1 декабрда Тошкент давлат юридик университети бўлим бошлиғи К.Маҳмудовга А.Пардаевга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан 1-даражали юрист‎ мартаба даражаси берилди. 2017 йил март ойида униерситетни комплекс текширув ўтказилиш вақтида комиссия аъзоси У.Валиев униерситетда малака даражасини бериш қонунга зид равишда амалга оиширлагнлигини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча академик олий ўқув юртлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига бўйсуниши лозимлигини ҳамда уларга малака даражасини бериш ЎР ОЎМТВ билан келишилган ҳолда ерилиши лозимлигини таъкидлади.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Адлия органлари ва муассаларига мартаба даражасини бериш тартибини таҳлил қилинг.


2-казус

«Назарбек» ТИФ божхона пости Божхона кўриги ва расмийлиштируви гуруҳи капитан Ш.Расулов хизмат бурчини бажаришда жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан унга майор махсус унвони берилиши учун «Назарбек» ТИФ божхона пости бошлиғи тақдимнома беришини сўралди. Аммо пост бошлиғи Ш.Расулов аттестациядан шартли равишда ўтганлиги, бундан ташқари махсус унвонга тайинланганига энди 2 йил бўлгани, мавжуд унвонида бўлиш муддати ўтмаганлиги сабабли унга навбатдаги унвон берилиши қонунга зид эканлигини айтиб, тақдимнома беришдан бош тортди. Лекин шунга қарамай Ш.Расулов ЎР ДБҚ раиси томонидан майор махсус унвони берилди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


3-казус
Ички ишлар органи ходими З.Азизов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига 5 йил муддатга умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланди навбатдаги сайловларда у етарли овоз тўлай олмади ва депутатликка сайланмади. Ички ишлар органи ходими З.Азизов Тошкент шаҳридаги иш билан таъминлашларини сўраб бандликка кўмаклашиш марказига ва ўзининг аввалги иш жойига мурожаат қилганда унга мазкур иш (лавозим)га бошқа ходим фаолият юритаётганлигини айтиб иш беришни рад этишди. З.Азизов ўзининг давлат хизматчиси лавозимида ишлаганлиги, унга қандайдир имтиёзлар берилиши лозимлигини таъкидлади.

Download 309.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling