Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати


Download 309.88 Kb.
bet28/60
Sana28.12.2022
Hajmi309.88 Kb.
#1013541
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   60
Bog'liq
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати

Назорат учун топшириқлар


Қуйидаги топшириқларни, амалдаги қонун ҳужжатлари ва бошқа манбалардан фойдаланилган ҳолда таҳлил қилинг:


МУАММОЛИ ВАЗИЯТ


1-казус
2017 йил май ойида Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар прокурори А.Азизов аттестациядан ўтгандан сўнг, Бухоро вилояти Бухоро шаҳар прокурори лавомига тайинланди. 2018 йил март ойида Қашқадарё вилояти прокурори К.Раимов ўз лавозимидан озод этилгандан сўнг, ушбу лавозимга А.Азизов тайинланди. 2018 йилнинг март ойида А.Азизов аттестациядан ўтиши белгиланди. Қашқадарё вилояти прокурори А.Азизов вилоят прокурори ҳар беш йилда бир маротаба аттестациядан ўтиши керак деб норозилик билдирди.
Мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.


2-казус

Чилонзор тумани Молия бўлими бошлиқ ўринбосари Н.Миралиева 2015 йил май ойида аттестациядан ўтди. 2015 декабрь ойида бола парваришлар таътилига чиқди. Орадан икки йил ўтиб, 2017 йил декабрь ойида ишга чиқди. Унга кадрлар бўлии томонидан аттестациядан ўтганига уч йил тўлиши муносабати биан 2018 йил феваль ойида аттестациядан ўтиши ҳақида хабар беришди. Аммо Н.Миралиева энди ишга чиққанлиги, аттестациядан эса ишга чиққандан кейин 3 йилдан кейин ўтказилиши кераклигини айтиб, эътироз билдирди. Лекин кадрлар бўлими инспектори Бошқарма бошлиғининг буйруғига аттестациядан ўтказиладиган ходимлар сифатида унинг фамилияси киритилганлигини айтиб, аттестациядан ўтиши шартлиги, агар аттестациядан ўтишдан бош тортса, уни аттестациядан ўтмаган деб ҳисбланиши ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг Н.Миралиева бу масалада Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига шикоят қилди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


3-казус

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Ички назорат инспекция бошлиғининг ўринбосари катта лейтенант В.Юсуповга 2018 йил май ойида навбатдаги махсус унвон бериш учун аттестациядан ўтиши ҳақида хабар берилди. Аммо В.Юсупов 2016 йилда аттестациядан ўтганлиги, ундан ташқари ҳозирги кунда хизмат сафарида эканлиги, аттестация белгиланган куни етиб кела олмаслигини айтди. В.Юсупов аттестация белгиланган вақтда етиб кела олмади. Аттестация комиссиясининг хулосасига кўра, унга навбатда унвон берилиши рад этилди. Шунингдек, уни эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас деб топилди. Аттестация комиссиясининг ушбу қароридан норози бўлган В.Юсупов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилди. Вазирлик томонидан чиқарилган қарор ноқонуний деб топилиб, аттестация комиссиясининг қарори бекор қилинди. Шунингдек, қайтадан навбатдаги аттестация ўтказилиши белгиланди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беирнг



Такрорлаш учун саволлар




  1. Давлат хизматини ўташда аттестация фаолиятининг тутган ўрни қандай?

  2. Аттестациянинг асосий вазифалари нималардан иборат?

  3. Аттестация фаолияти қандай элементлардан иборат?

  4. Аттестация фаолияти қандай тамойилларга асосланади?

  5. Аттестация комиссиясининг фаолияти таҳлил қилинг.

  6. Қандай давлат хизматчилари аттестациядан ўтказилиши мумкин эмас?

  7. Аттестация натижаларига кўра давлат хизматчиларига қандай баҳолар берилиши мумкин?

  8. Аттестация ўтказиш тартибини таҳлил қилинг.

  9. Аттестация натижалари давлат хизматчиларига қандай ҳуқуқий оқбатлар келтириб чиқарилишини ёритиб беринг.




Download 309.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling