Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати


Download 309.88 Kb.
bet27/60
Sana28.12.2022
Hajmi309.88 Kb.
#1013541
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   60
Bog'liq
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати

Аттестация варақаси




Фамилияси ва исми: Азизов Ботир


Сана: 2008 йил 20 март
Лавозими: бўлим бошлиғи
Қачондан буён ишлайди: 2002 йил 15 майдан

Балл
Ўзи ишини билиши: 2


Ишга муносабати (ишга майли, янгиликларга,
ижобий ўзгаришлар қилишга интилиши): 2
Меҳнат интизоми: 3
Ходимлар билан муомаласи: 3
Ижодий ёндашув: 2
Тадбиркорлиги: 3
Билим ва малакасини оширишга интилиши: 2

Жами: 17



Баҳо: ўз ишини яхши билади, янгиликларга интилади. Ўз вазифаларига ижодий ёндашади, лекин қўл остидаги ва бошқа бўлимлар ходимлари билан муносабати яхши эмас. Баъзан ишга кеч келади.
Баҳо шифри: 1. аъло;
2. яхши;
3. қониқарли;
4. қониқарсиз.
Умумий хулоса: баён қилинган камчиликларни тузатиш шарти билан кейинги муддатда ишлаш учун тавсия қилинсин.
Давлат хизматини ўташда давлат хизматчиларининг аттестациясидан ўтказиш ҳуқуқий институти катта аҳамиятга эгадир. Мазкур ҳуқуқий институт Ўзбекистон Республикасининг турли қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида гапиришдан олдин шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, юридик адабиётларда бу масала унчалик ёритиб берилмагандир.
Давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказиш ҳуқуқий институти - давлат хизматини ташкил этиш, турли давлат органлари ваколатларини амалга ошириш ва таъминлаш бўйича вазифа ва мажбуриятларни бажариш жараёнида юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрлар йиғиндисидан иборатдир.
Аттестация, тор маънода, хизматчиларнинг профессионал, ишчанлик ва шахсий хислатларига баҳо бериш, унинг хизмат-мансаб талабларига мос келишини текшириш мақсадида ўтказилади.
Ҳуқуқшунос олим Ю.Н.Стариловнинг фикрича, давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказиш - давлат хизматчисининг профессионал тайёргарлик даражасини ва эгаллаган давлат мансаби талабларига лойиқлигини текшириш, шунингдек давлат хизматчисига малака разряд бериш масаласини ҳал этиш мақсадида ўтказилади. Демак, қонун чиқарувчи томонидан аттестациянинг икки асосий вазифаси белгилаб қўйилган: биринчидан, хизматчининг эгаллаган мансабига лойиқлигини белгилаш (яъни профессионал тайёргарлик даражасини аниқлаш); иккинчидан, малака разрядини бериш1.
Аттестация кенг маънода, қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади:
- амалиётда давлат хизмати тамойилларига риоя этиш;
- давлат хизмати тизимида қонунийликни таъминлаш;
- давлат органларининг профессионал кадрлар мажмуасини ташкил этиш;
- давлат хизматчисининг хизмат бўйича ҳаракатланиши мақсадида уларнинг потенциал имкониятларини аниқлаш;
- давлат хизматчисига жавобгарлик чораларини қўллаш; интизомни ва жавобгарликни ошириш;
-хизматчиларнинг хизмат зинапояси бўйича ҳаракатланишини таъминлаш;
- давлат хизмати мувозанатини таъминлаш;
- давлат хизматчиларининг малакасини оширишни тартибга солиш;
- давлат хизмати тизимида ҳуқуқбузарликларга ва коррупцияга қарши кураш ҳамда огоҳлантириш ва бошқалар.
Бошқа баъзи ҳуқуқшунос олимларнинг фикрича эса, аттестация давлат хизматига кадрларни танлаш бўйича фаолиятни такомиллаштириш, хизматчиларнинг малакасини ошириш, уларни жой-жойига қўйиш, хизматчиларнинг профессионал тайёргарлик даражасини аниқлаш, эгаллаган мансабига лойиқлиги, шунингдек навбатдаги малака даражасини бериш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиладиган юқори турувчи давлат органларининг фаолиятидир1.
Аттестация давлат хизматчиларининг профессионал хислатларига баҳо беришдир. Айрим ҳолларда аттестация аниқ мақсадларга эришиш ва аниқ қўйилган вазифаларни ҳал этиш мақсадида ҳам ўтказилиши мумкин.
Давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказишни ташкил этиш органларнинг раҳбарлари зиммасига юклатилади. Аттестацияни ўтказиш мақсадида аттестация комиссияси тузилади, аттеcтация ўтказиш жадвали тасдиқланади, аттестациядан ўтказилиши лозим бўлган шахслар доираси белгиланади ҳамда аттестация комиссияси учун зарур бўлган ҳужжатлар тайёрланади.
Аттестация аттестациядан ўтказилаётган шахс иштирокида амалга оширилади. Агар хизматчи узрсиз сабабларга кўра келмаган бўлса, унинг иштирокисиз ҳам ўтказилиши мумкин.
Аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб чиқади, аттестациядан ўтказилаётган хизматчи ҳамда зарурат туғилган ҳолларда унинг раҳбари эшитилади. Аттестациядан ўтказилаётган хизматчиларнинг профессионал ва шахсий хислатларини муҳокама қилиш объектив ва белгиланган талаблар асосида амалга оширилиши лозим.
Хизматчининг хизмат фаолиятига баҳо бериш - эгаллаган мансаби бўйича қўйилган талабларга лойиқ келиши, тегишли давлат органи олдида қўйилган вазифаларнинг бажарилишида унинг иштирокини аниқлаш, у томонидан амалга ошириладиган ишнинг қийинлиги, иш фаолиятининг натижалари ва бошқаларга асосланади. Бундан ташқари, аттестация вақтида хизматчиларнинг профессионал билими, иш тажрибаси малакасини ошириш ва қайта тайёрланиш, шунингдек ташкилотчилик хислатлари (тегишли мансаб гуруҳлари учун) инобатга олиниши лозим.
Аттестация жараёни ўз ичига қуйидагиларни олади:
- аттестациянинг мақсад ва вазифаларини белгилаш;
- тайёрлов тадбирларини ишлаб чиқиш;
- аттестацияланадиган хизматчи тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, ўрганиш, анализ қилиш ва умумлаштириш;
- хизматчиларни баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш;
- хизматчиларни аттестациявий баҳолаш, давлат хизматидаги давлат мансабига лойиқлигини аниқлаш;
- аттестация комиссияси томонидан тавсияларни тайёрлаш;
- аттестация натижаларига кўра юқори давлат органи ёки раҳбар томонидан давлат хизматчисига малака даражасини бериш, моддий ёки маънавий рағбатлантириш, юқори мансабга тайинлаш учун заҳирага киритиш каби қарорларнинг қабул қилиш тартибини ўрнатиш;
- аттестация натижаларини - аттестация комиссияси баҳоларини ва тавсияларини амалга ошириш тартибини шакллантириш.
Юқорида кўрсатиб ўтилган аттестация элементларининг ўзаро алоқаси, уларнинг бирлигини ташкил этади.
Давлат хизматчиларининг аттестацияси шундай фаолиятки, унинг жараёнида аттестация комиссияси томонидан давлат мансабига лойиқлик даражасини аниқлаш мақсадида, илмий асосланган тартибда хизматчиларнинг ишчанлик, шахсий ва профессионал хислатларига, хизмат фаолияти жараёнига ва натижаларига баҳо берилади.
Давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказиш кадрлар сиёсати ва давлат хизматини бошқаришда демократик жараёнларни чуқурлаштиришнинг ҳуқуқий воситаси ҳисобланади ҳамда давлат органларида мақсадга мувофиқ йўналтирилган кадрлар сиёсатини ташкил этиш ва амалга оширишни таъминловчи воситадир.
Назарий-ҳуқуқий нуқтаи назардан давлат хизматчиларининг аттестацияси ҳуқуқий институт сифатида давлат хизматини ўташ институти таркибидаги муносабатларни тартибга солувчи меъёрлар йиғиндисидан иборат. Аттестация ҳуқуқий институти таркибига кирувчи меъёрлар хизматчиларни баҳолашни ташкил этиш ва амалга оширишга қаратилган органлар фаолиятининг белгиланган тартибини ўрнатади.
Давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказиш қуйидаги функцияларни бажаради: баҳолаш, назорат, хизматчилар билан ишлашни яхшилаш, сиёсий, иқтисодий, ташкилий, коммуникатив, ахборот, мувозанатни сақлаш ва бошқалар.
Аттестация фаолиятининг мазмуни ва моҳияти унинг тамойиллари орқали очиб берилади. Аттестация тамойилларига қуйидагиларни киритишимиз мумкин:
- аттестациянинг партиядан ҳолилиги;
- аттестациянинг умумийлиги;
- ошкоралик;
- коллектив баҳолаш;
- аттестациянинг даврийлиги (тизимга эга эканлиги);
- баҳолашнинг комплекс равишда амалга оширилиши;
- баҳолашнинг объективлиги;
- баҳолашнинг ва тавсияларнинг асосланганлиги.
Давлат органларида давлат хизматчиларни аттестациядан ўтказиш, асосан, ўз ички низомлари билан тартибга солинади. Фақатгина таълим соҳасида икки хил турда ички ва ташқи аттестациядан ўтказиш белгиланган бўлиб, ички аттестациядан таълим муассасасидан ташкил қилинган аттестация комиссияси томонидан, ташқи аттестация эса Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўтказилади.
Аттестация ўтказилиши учун дастлаб, аттестация комиссияси шакллантирилади; аттестация ўтказилиш жадвали тасдиқланади; аттестациядан ўтказилиши лозим бўлган давлат хизматчиларининг рўйхати тузилади; аттестация комиссияси учун керакли бўлган ҳужжатлар тайёрланади.
Аттестация комиссияси раис, ўринбосари, котиб ва комиссия аъзоларидан иборат таркибда тузилади. Давлат органининг раҳбари комиссия ишига мустақил экспертларни жалб қилади. Аттестация комиссияси таркибига давлат органининг кадрлар ва юридик хизмат бўлимларидан вакиллар киритилади. Шунингдек, комиссия таркибига касаба уюшмаси раиси ҳам кириши ҳам мумкин.
Комиссия таркиби, сони, муддати ҳамда уни ўтазилиш тартиби хизматчини лавозимга тайинлаш ёки озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилувчи раҳбар томонидан тасдиқланади.
Аттестация ўтказиш жадвали аттестация ўтказилишидан камида бир ой олдин ҳар бир аттестациядан ўтказилиши керак бўлган хизматчининг эътиборига етказилиши керак.
Жадвалда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
аттестация ўтказиладиган давлат органининг номи;
аттестация ўтказилиш санаси ва вақти;
аттестация комиссиясига тегишли ҳужжатларни тақдим этишга масъул бўлган ваколатли органнинг раҳбарини кўрсатган ҳолда тақдим этиладиган вақти.
Аттестация ўтказилишидан икки ҳафта олдин аттестация ўтказилиши лозим бўлган давлат хизматчисига раҳбар томонидан тасдиқланган тегишли шаклда тақриз тақдим этилади.
Ҳар бир аттестация ўтказилишида олдин аттестация комиссиясига давлат хизматчиси ҳақида тақриз ҳамда аттестация варағи тақдим этилиши лозим.
Кадрлар бўлими аттестациядан ўтказилишидан бир ҳафта олдин ҳар бир хизмачининг хизмат фаолияти ҳақидаги тақриз билан танишиб чиқиши керак.
Қуйидаги давлат хизматчилари аттестациядан ўтказилиши мумкин эмас:

  • давлат хизматчиси мансаб лавозимини бир йилдан кам муддатга эгаллаган бўлса;

  • эгаллаб турган мансаб лавозимида бўлиш ёши чегарасига етганда;

  • ҳомиладор аёллар;

  • бола парваришлаш таътилида бўлганлар. Бундай шахслар таътилдан чиққанларидан кейин бир йил ўтгандан сўнг ўтказиладилар;

  • малакавий разряд олганларидан бошлаб бир йил давомида, танлов асосида ёки малакавий имтиҳон топшириб давлат лавозимига тайинланганларида, малака ошириш курсларини тугатиб келганлар.

Аттестация натижаларига кўра аттестация комиссияси давлат органи раҳбарига: давлат хизматчисини юқори мансабга кўтариш; навбатдаги малака даражасини бериш; хизматнинг махсус шароитлари (мушкуллиги, ишнинг махсус тартиби ва ҳ.к.лар) учун қўшимча ҳақни ўзгартириш; юқори мансабга кўтариш учун заҳирага киритиш каби асослантирилган тавсияларни бериши мумкин.
Аттестация натижаларига кўра давлат хизматчиларига қуйидаги уч турдаги баҳо берилиши мумкин:
биринчидан, эгаллаган давлат мансабига лойиқлиги;
иккинчидан, хизмат фаолияти юзасидан аттестация комиссияси кўрсатмаларини бажарган тақдирда, эгаллаган мансабига лойиқлиги;
учинчидан, эгаллаган давлат мансабига лойиқ эмаслиги.
Агар давлат хизматчиси эгаллаб турган давлат мансабига нолойиқ деб топилган бўлса, у малакасини оширишга ёки қайта тайёрланишга ёхуд бошқа давлат мансабига ўтказилиши мумкин.
Демак, давлат хизматини ўташда, давлат хизматчиларининг хизмат бўйича ҳаракатланишида, хизматчиларга навбатдаги малака даражасини беришда аттестацияларни ўтказишнинг ўрни каттадир.


Download 309.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling