Тест саволлари
Давлат хизматчисини аттестацияси нима мақсадда ўтказилади?
А) Бошқа иш ўтказиш мақсадида;
Б) хизмат-мансаб талабларига мос келишини текшириш мақсадида;
С) рағбатлантириш ёки жавобгарликка тортиш мақсадида;
Д) давлат хизматчисини келгуси фаолиятини прогноз қилиш мақсадида.
Аттестация жараёнида давлат хизматчиси иштирок этиши шартми?
А) Иштирок этиши шарт;
Б) Иштирок этиши шарт эмас;
С) Иштирок этиши шарт, агарда узрсиз сабабга кўра келмаган бўлса, унинг иштирокисиз ҳам ўтказилиши мумкин;
Д) Бу давлат хизматчисининг хоҳишига боғлиқ.
Аттестация субъекти ким?
А) Аттестациядан ўтказиладиган давлат хизматчилари;
Б) аттестация комиссияси бўлиб, профессионал, принципиал хизматчилардан иборат;
С) аттестация жараёнида иштирок этадиган ҳамма шахслар;
Д) аттестация ўтказаётган давлат органлари.
Аттестация объектини аниқланг.
А) Аттестация ўтказилишини асосини белгилайдиган ҳуқуқий ҳужжатлар;
Б) аттестация ўтказилиши жараёни;
С) аттестациядан ўтказиладиган давлат хизматчилари;
Д) аттестация ўтказаётган давлат органлари.
Аттестация фаолияти элементларини аниқланг
А) Субъект, объект, жараён;
Б) давлат органи, маъмурий акт, субъект;
С) аттестацияни ташкил этиш, ўтказиш, баҳолаш;
Д) Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жараён, субъект.
Давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмаларининг раҳбарлари қайси орган томонидан аттестациядан ўтказилади?
А) Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги;
Б) фаолият олиб бораётган давлат органи ва ташкилоти томонидан;
С) Давлат хизмати агентлиги томонидан;
Д) Ўзбекистон Республикаси Адли вазирлиги томонидан.
Do'stlaringiz bilan baham: |