Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати


Ҳарбий хизматга контракт тузмасдан ҳам қабул килиниши мумкинми?


Download 309.88 Kb.
bet26/60
Sana28.12.2022
Hajmi309.88 Kb.
#1013541
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   60
Bog'liq
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати

Ҳарбий хизматга контракт тузмасдан ҳам қабул килиниши мумкинми?

А) Ҳарбий хизматга фақат контракт асосида қабул қилинади;
Б) пенсия ёшига етган ҳарбий хизматчилар контракт тузмасдан ҳам ҳарбий хизматни ўташлари мумкин;
С) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланган ҳарбий хизматчи контракт тузмасдан ҳарбий хизматни ўтайди;
Д) қонун ҳужжатларида белгиланган тоифа шахсларга контракт тузмасдан ҳарбий хизматўташга рухсат берилиши мумкин.


10-§.Давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказиш тартиби

Давлат хизматини ўташ жараёнида давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказиш муҳим иқтисодий ва сиёсий аҳамиятларга эгадир. Аттестация қоидаларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш тартиби ҳамда хизмат бўйича ҳаракатланиш бевосита боғлиқ бўлган жараёнлардир.


Мамлакат ҳаётини эркинлаштириш бўйича ўтказилаётган чора-тадбирлар бошқарув тизимини эркинлаштиришни тақозо қилади. Давлат хизматчилари фаолиятини баҳолаш ва уларни аттестациядан ўтказиш жамиятдаги эркинлаштириш жараёнларига жуда мос келади. Аттестация жараёни тўғри ташкил қилинса, раҳбар ходимларни баҳолашда фақат юқори идораларнинг фикри эмас, улар ҳақида оддий меҳнаткаш ва фуқароларнинг фикри ҳам эътиборга олинади. Бу эса эркинлаштиришга кўмак берувчи муҳим омилдир.
Баҳолаш жараёнида хизматчи тўғрисида жамоатчилик фикри ҳисобга олинмас экан, бу ҳол аттестация ўтказиш қоидаларига зид бўлишидан ташқари, жамоадаги бирликнинг йўқолиши ва унинг тарафкаш томонларга бўлиниб кетишига олиб келиши мумкин. Бир томонда раҳбар тўғрисида ўз фикрига эга бўлган жамоа ва иккинчи томонда раҳбарга ўз баҳосини берган юқори ташкилот вакиллари. Бундай ҳолат таҳлил қилиниб чора кўрилмаса, низо пайдо бўлиши ва у жамоа ҳаётини издан чиқариши мумкин.
Кадрлар аттестациясини тўғри ташил қилиш ва ўтказиш жамиятдаги эркинлаштириш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиш билан бирга, яна бир муҳим вазифани ҳам бажаради. Гап шундаки, ҳар қандай инсон ўз фаолияти бошқалар томонидан ижобий баҳоланишини хоҳлайди. Жумладан, раҳбарлик лавозимларида ишлаётган кадрлар ҳам ўзлари амалга ошираётган режалар, тадбирлар ва умуман, раҳбарлик фаолиятларини оддий фуқаролар ва жамоатчилик томонидан, шунингдек, юқори ташкилотлар томонидан ижобий баҳоланишини истайдилар. Тафовут шундаки, баъзи раҳбарлар халқнинг ижобий баҳосига сазовор бўлиш тўғрисида бош қотирса, бошқалар кўпроқ юқори ташкилот вакилларига ёқишни истайдилар. Бундай фарқнинг сабаби, раҳбарнинг аҳлоқий қиёфаси, жамиятдаги ижтимоий-руҳий муносабатлар, муайян жамоадаги руҳий-аҳлоқий иқлим ва бошқалар билан изоҳланади.
Кузатишлардан маълумки ўта худбин, уруғ-аймоқчилик ҳамда ошна-оғайнигрчиликка берилган, таъмагир ва порахўр раҳбар ҳам ўзининг хурмача қилиқларини имкон борича ниқоблаб, юқори ташкилотлар, жамоанинг таҳсин ва офаринларига сазовор бўлишга, ҳеч бўлмаса, уларнинг маъқуллашларига эришиш учун интилади. Шу ҳолнинг ўзи ҳам раҳбар фаолиятини вақти-вақти билан баҳолаб туриш, аттестация қилиш қанчалик муҳимлигини кўрсатади. Акс ҳолда раҳбар ходимлар олиб бораётган ишлар бўшашиб кетиши, сифати пасайиши, негатив ҳолатлар кўпайиб қолиши мумкин.
Мамлакатимизда давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказиш бўйича муайян ижобий тажриба тўпланди. Айни пайтда аттестацияни етарли тайёргарликсиз ўтказиш, ундан “ҳақиқатгўй” ва “қайсар” хизматчиларни ишдан четлатиш мақсадида фойдаланиш ҳоллари ҳам учраб туради. Баъзан, раҳбар ва ходимларнинг ишбилармонлиги, тадбиркорлиги, ҳалол ва поклигини синовдан ўтказиш ўрнига, уларга жуда мавҳум, услубий жиҳатдан нотўғри қўйилган саволлар бериш каби ҳолатлар ҳам кузатилади. Масалан, баъзи ташкилотларда аттестациядан ўтказилаётган ходимларга ҳукуматнинг фалон рақамли қароридаги фалон бандда нима тўғрисида гап юритилади, қабилидаги саволлар берилди. Бундай савол билан ходимнинг ишчанлик ва ҳалоллиги у ёқда турсин, билимини ҳам текшириб бўлмайди. Бундай савол билан фақат хотирани синаб кўриш мумкин. Аслида бундай савол ёқмаган ходимни “йиқитиш”, ишдан четлатиш мақсадида берилади1.
Аттестация тажрибасини умумлаштиришда фақат ижобий жиҳатларни эмас, салбий ҳолатларни ҳам таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бундай ҳолатларни таҳлил қилиш келажакда хатоларга йўл қўймаслик учун, кадрларни тўғри баҳолаш ва аттестациядан ўтказиш, шу орқали мамлакатда кечаётган эркинлаштириш жараёнлари самарадорлигини ошириш учун имкон яратади. Аттестациядан ўтаётган ҳар бир хизматчи учун аттестация варақаси тўлдирилади. Қуйида ана шу варақанинг тахминий наъмунаси келтирилади. Бу намунада варақага киритилиши лозим бўлган саволларнинг энг муҳимлари берилган.



Download 309.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling