Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати
Ички ишларда фаолият олиб борадиган давлат хизматчилар қанча муддатда навбатдаги аттестациядан ўтиши керак?
Download 309.88 Kb.
|
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ва унинг ўринбосарлари қанча муддатда авбатдаги аттестациядан ўтказилади
- Давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмаларининг раҳбарлари қанча муддатда аттестациядан ўтказилади
- Божхона органларида қандай шахслар навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиладилар
- 11-§. Давлат хизматчиларининг хизмат бўйича ҳаракатланиши
Ички ишларда фаолият олиб борадиган давлат хизматчилар қанча муддатда навбатдаги аттестациядан ўтиши керак?
А) Беш йилда бир марта; Б) уч йилда бир марта; С) ҳар йилда бир марта; Д) буни давлат органининг ўзи мустақил белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ва унинг ўринбосарлари қанча муддатда авбатдаги аттестациядан ўтказилади? А) Беш йилда бир марта; Б) уч йилда бир марта С) аттестациядан ўтмайдилар Д) буни давлат органининг ўзи мустақил белгилайди. Давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмаларининг раҳбарлари қанча муддатда аттестациядан ўтказилади? А) Беш йилда бир марта; Б) уч йилда бир марта; С) ҳар йилда бир марта; Д) буни давлат органининг ўзи мустақил белгилайди. Божхона органларида қандай шахслар навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиладилар? А) Юқори давозимга тайинланганлар ҳамда махсус унвонга тавсия этилаётган ходимлар; Б) кадрлар захирасига киритилганлар. Ушбу тоифадаги ходимлар кадрлар захирасидан чиқарилиб, божхона органларидаги лавозимга тайинланган кундан бошлаб камида бир йил ўтганидан сўнг; С) хизмат сафарида, даволанишда (ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилган ҳолда) ва малака оширишда бўлган ходимлар; Д) иш кўрсаткичлари паст бўлган, хизмат интизомини қўпол тарзда бузган ёки мунтазам бузиб келаётган, божхона органлари ходимининг шаънига путур етказувчи. 11-§. Давлат хизматчиларининг хизмат бўйича ҳаракатланиши Давлат хизматчиларининг хизмат бўйича ҳаракатланиши давлат хизматини ўташдаги асосий элементлардан бири бўлиб ҳисобланади. Давлат хизматчиларининг хизмат бўйича ҳаракатланиши қуйидагича бўлиши мумкин: - ходимнинг хизмат бўйича ҳаракатланиши мақсадида юқори мансаб лавозимини эгаллаши; - бир хил аҳамиятдаги мансаб лавозимни эгаллаши; - қуйи мансаб лавозимга ўтказилиши; - ўқишга кириши муносабати билан мансабидан озод қилиш, шунингдек, ўқишни тамомлаганидан сўнг мансаб лавозимига тайинланиши. Давлат хизматчисининг хизмат бўйича ҳаракатланиши тегишли раҳбарнинг буйруғи билан расмийлаштирилиши лозим. Давлат хизматчиларини хизмат бўйича ҳаракатланиши ҳам қонун ҳамда давлат органининг фаолиятини тартибга солувчи низомларда мустаҳкамлаб қўйилгандир. Фуқаро давлат хизматига кириши билан қуйидаги тўрт элементдан иборат бўлган “организм”га бирлашади: биринчидан, эгалланадиган давлат мансаби; иккинчидан, аниқ малака разрядининг мавжудлиги; учинчидан, давлат хизматчиларининг белгиланган штат бирлигига кириши; тўртинчидан, мансаб мажбуриятлари билан белгиланадиган давлат хизматчисининг махсус ўрни, яъни раҳбар, мансабдор шахс, ҳокимият вакили ва бошқалар1. Хизматни ўташ даврида давлат хизматчиси бошқа лавозимга ўтказилиши мумкин. Бунда у: юқори лавозимга; тенг лавозимга (ўша давлат органи ёки бошқа органда); давлат органининг кўчиб ўтиши муносабати билан бошқа ҳудудга; қуйи ловозимга ўтказилиши мумкин. Бошқа лавозимга ўтказилаётган вақтда ходимнинг розилиги олиниши керак. Бошқа лавозимга ўтказишда интизомий жазо чораси сифатида қўлланилаётган ходимнинг розилиги талаб этилмайди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент ходимларини хизматда лавозимга кўтариш уларнинг ишчанлик ва шахсий фазилатларига, ишнинг топширилган участкаларида эришилган натижаларга ва юқори лавозим вазифаларини бажариш учун намоён қилинган қобилиятларга мувофиқ, шунингдек аттестация хулосаларини амалга татбик этиш тартибида амалга оширилади. Департамент ходимларига даражали махсус унвонлар белгилаш ва бериш белгиланган Низом асосида амалга оширилади. Даражали махсус унвон бериш ходимнинг ишчанлик ва шахсий фазилатларини ҳисобга олган ҳолда ва эгаллаб турган лавозими ва иш стажига мувофиқ изчил тартибда амалга оширилади. Ҳар бир даражали махсус унвонда бўлишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади: 3 - даражали юрист - 2 йил 2 - даражали юрист - 2,5 йил 1 - даражали юрист - 3 йил адлия кичик маслаҳатчиси - 3 йил адлия маслаҳатчиси - 3,5 йил Департамент ходимларининг 2 ва 3 - даражалардаги Давлат адлия маслаҳатчиси ва адлия катта маслаҳатчиси унвонларини эгаллаб туриш муддати белгиланмайди. 2 ва 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси даражали махсус унвонлар Бош прокурорнинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади. Бошқа даражадаги махсус унвонлар Департамент бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан берилади. Бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ва ўзга ташкилотлардан Департаментга ишга ўтган ходимларга даражали махсус унвонлар уларнинг Департаментда тайинланган лавозими, олдинги унвони ва иш тажрибаси ҳисобга олинган ҳолда берилади. Давлат хизматчиларинига малака даражалари ёки махсус унвонлар касбий тайёргарлиги даражасини, маҳоратини, малакаси даражасини оширишдан давлат хизматчиларининг манфаатдор бўлишларини таъминлаш ва белгилаш мақсадида берилади. Давлат хизматчиларига малака даражалари ёки махсус унвонлар бериш тартиби алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳам белгиланади. Масалан, “Давлат солиқ хизмати тўғриси”даги Қонунга ҳамда “Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органларида хизматни ўташ тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига эгаллаб турган лавозими ва иш стажига мувофиқ қуйидаги махсус унвонлар берилади: солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси; солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси; солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси; солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси; солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси; солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси; солиқ хизматининг IIIдаражали маслаҳатчиси; солиқ хизматининг I даражали инспектори; солиқ хизматининг II даражали инспектори; солиқ хизматининг III даражали инспектори; солиқ хизматининг инспектори. Давлат солиқ хизмати органларининг малакавий тавсифномалари талабларига жавоб берадиган мансабдор шахсларга, аттестациядан ижобий ўтишган тақдирда, штатлар рўйхати бўйича эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда ҳамда олдинги унвонида хизмат қилиш муддати тугагач, навбатдаги махсус унвонлар берилади. Давлат солиқ хизматининг мансабдор шахсларига: бош давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I,II,III даражали давлат маслаҳатчиси унвонлари – Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан; солиқ хизматининг I,II,III даражали маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I-даражали инспектори унвонлари – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан; солиқ хизматининг II ва III даражали инспектори, солиқ хизматининг инспектори унвонлари – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармалари бошлиқлари томонидан берилади; йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, идоравий мансуб таълим муассасалари ва ташкилотлари ходимларига махсус унвонлар Қўмита раиси томонидан берилади. Мансабдор шахслар махсус унвонда хизмат қилишининг қуйидаги муддатлари белгиланади: солиқ хизматининг инспектори — 1 йил; солиқ хизматининг III даражали инспектори — 2 йил; солиқ хизматининг II даражали инспектори — 2 йил; солиқ хизматининг I даражали инспектори — 3 йил; солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси — 3 йил; солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси — 4 йил; солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси — 4 йил. Cолиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I, II, III даражали давлат маслаҳатчиси учун махсус унвонларда хизмат қилиш муддатлари белгиланмайди. Солиқ органларининг мансабдор шахслари махсус унвондан ходим ўз номига иснод келтирувчи қилмишлари учун давлат солиқ органларидан бўшатилганда ёки жиноят содир этганлик учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукмга биноан маҳрум этилиши мумкин. Солиқ органларининг махсус унвонларга эга бўлган мансабдор шахсларига ҳар ойда махсус унвони ва узоқ йиллар хизмат қилганлиги учун устама ҳақ тўланади. Махсус унвон учун (махсус унвон берилган вақтдан бошлаб тўланадиган), узоқ йиллар хизмат қилганлиги учун (иш стажига кўра) устама ҳақ миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Ички ишлар органларининг асосий лавозимлари бўйича ходимларнинг махсус унвонлар рўйхати — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, уларга тенглаштирилган лавозимлар рўйхати эса — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқлаган ташкилий-штат тузилмаси ва умумий штатлар сони асосида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланади. Ички ишлар органларида ходимларни лавозимларга тайинлаш ва озод этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади (Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган лавозимлар бундан мустасно). Тайинланиши учун ходимларнинг соғлиғи ҳолати инобатга олиниши талаб этиладиган лавозимлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади. Ходимларни лавозимга тайинлаш, бунга ваколатли бошлиқлар томонидан қуйидаги қоидаларга риоя этган ҳолда амалга оширилади: а) ходимларни лавозимга тайинлаш уларнинг маълумоти, мутахассислиги ёки лавозимга яқин мутахассислик, шунингдек амалий иш тажрибасига мувофиқ амалга оширилади; б) бўш лавозим вазифасини бажаришнинг узлуксиз муддати олти ойдан, жамланган лавозимда эса тўрт ойдан ошмаслиги лозим; в) ташкилий-штат ўзгаришлари бўлганида, шунингдек ходимнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар юзага келганида у эгаллаб турган лавозимида озод қилинади ва 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатга, айрим ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири рухсати билан икки ойдан ошмаган муддатга пул таъминоти (охирги лавозими бўйича) сақланган ва хизмат стажини бир куни бир кунга ҳисоблаган ҳолда ички ишлар органлари ихтиёрига олинади. Ички ишлар органлари ихтиёрида бўлиш муддатини ҳисоблашда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даври (лаёқатсизлик ҳақидаги ҳужжат бўлганида) ёки қўшимча таътилда бўлиш (бола парваришлаш таътилида бўлиш вақти бундан мустасно) инобатга олинмайди. Ходимларнинг ички ишлар органлари ихтиёрида белгиланган муддатдан ортиқ бўлгани учун ҳақ тўланмайди, бунда ушбу даврнинг бир куни бир кунга тенглаштирилган ҳолда умумий хизмат стажига киритилади. г) ходимнинг ёки унинг оила аъзолари ҳаёти ёхуд соғлиғига хавф юзага келганида, шунингдек уларнинг соғлиғи ҳолати туфайли хизмат (яшаш) жойини ўзгартириш зарур бўлганида, ушбу ходимни бошқа туман (шаҳар, вилоят)га хизматга ўтказиш лавозимга тайинлаш ваколатига эга бошлиқ томонидан амалга оширилади; д) ўзаро қариндош бўлган ходимлар (ота-она, турмуш ўртоғи, ака-ука, опа-сингил, фарзандлар, шунингдек турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-укаси, опа-сингиллари), агар унда хизмат ўташ бирининг иккинчисига бўйсуниши ёки назорат остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бир бўлинмадаги лавозимларга тайинланиши мумкин эмас. е) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари таркиби лавозимларига тегишли соҳада камида ўн йиллик илмий, педагогик ёки амалий иш тажрибасига эга бўлган шахслар шаҳодатланган лавозимлар ҳисобидан тайинланиши мумкин. ж) ходимни эгаллаб турган лавозимидан четлаштиришга доир жиноят иши бўйича суд қарори чиқарилганида у эгаллаб турган лавозимидан озод этилади ҳамда аввалги хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган паст ёки тенг мавқели лавозимга тайинланади ёхуд ички ишлар органлари ихтиёрида қолдирилади; Эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган ходимни ички ишлар органларидан бўшатиш ёки уни аввалги ёхуд тенг мавқели лавозимга тайинлаш масаласи бунга ваколатли бошлиқлар томонидан суд қарори асосида ҳал этилади. Ходимни эгаллаб турган лавозимидан қонунга хилоф тарзда четлаштириш туфайли юзага келган мажбурий прогулнинг бир йилдан ортиқ бўлмаган муддати учун унга пул таъминоти тарзида ҳақ тўланади. Ходимни лавозимдан лавозимга ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: юқори лавозимга — хизмат бўйича кўтарилиш ёки рағбатлантириш тартибида; тенг лавозимга — ўзининг хоҳишига кўра, соғлиғининг ҳолати бўйича (ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида), оилавий шароитга кўра, суд қарори асосида лавозимдан четлаштириш ёки бўш лавозимларни жамлаш зарурияти юзага келганида ходимнинг касбий ва шахсий хислатларини инобатга олиб, унинг эгаллаб турган лавозимидаги амалий тажрибасидан фойдаланиш мақсадида, шунингдек ташкилий-штат ўзгаришлари бўлганида; паст лавозимга — ўзининг хоҳишига кўра, соғлиғининг ҳолати бўйича (ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида), аттестация тартибида эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилганида, интизомий жазо чораси сифатида эгаллаб турган лавозимидан озод этилганда, шунингдек ташкилий-штат ўзгаришлари бўлганида ёки суд қарори асосида лавозимидан четлаштирилганлиги сабабли тенг лавозимга ўтказиш имконияти бўлмаганида. Бошлиқнинг ходимни паст лавозимга ўтказиш ҳақидаги буйруғида бунинг асослари кўрсатилади. Юқори, тенг ёки паст лавозимлар эгаллаб турган лавозим билан назарда тутилган махсус унвонга мувофиқ, махсус унвонлар тенг бўлганида эса — лавозим маоши миқдори бўйича аниқланади. Эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги сабабли ёки интизомий жазо тариқасида паст лавозимга тайинланган ходимларни хизмат бўйича кўтариш уларнинг касбий ва шахсий хислатлари, соғлиғининг ҳолати, иш натижалари ва хизмат вазифаларини бажариш бўйича кўрсатган қобилиятидан келиб чиқиб, камида бир йилдан кейин амалга оширилади. Хизмат жойи ўзгарган ходим ички ишлар органлари хизмат бўйича кўчириш ҳақида буйруқни ёки ёзма хабарни олган кунидан сўнг ўн кундан кечикмасдан моддий ва ишониб берилган мулкни топширганидан кейин, хизмат жойига сафарбар қилиниши лозим, ходим навбатдаги таътилда ёки даволанишда бўлган ҳоллар бундан мустасно. Ходимни махфий ҳужжатлар билан ишлаши белгиланган лавозимга тайинлашда унга давлат сирини ташкил қилувчи маълумотларга ўрнатилган тартибда рухсатнома расмийлаштириш жараёни амалга оширилади. Давлат сирини ташкил этувчи маълумотларга рухсатномаси бўлмаган ходимни махфий ҳужжатлар билан ишлаши белгиланган лавозимга тайинлашга йўл қўйилмайди. Ходим ўрнатилган тартибда давлат сирини ташкил этувчи маълумотларга рухсатномадан маҳрум қилинганда эгаллаб турган лавозимидан озод этилади ва махфий ҳужжатлар билан ишлаш талаб этилмайдиган лавозимга ўтказилади.1 Давлат органларига сайлаб куйиладиган лавозимларга сайланадиган ходимларни ишга жойлаштириш юзасидан давлат томонидан қўшимча кафолатлар ўрнатилган бўлиб, унга кўра давлат органларига сайлаб куйиладиган лавозимларга сайланганлиги туфайли ишдан озод килинган ходимларга сайлаб қуйиладиган лавозимидаги ваколатлари тугаганидан кейин аввалги иши берилади, бундай иш бўлмаса, аввалгисига тенг иш (лавозими) берилади. Download 309.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling