Назорат учун топшириқлар
Қуйидаги топшириқларни, амалдаги қонун ҳужжатлари ва бошқа манбалардан фойдаланилган ҳолда таҳлил қилинг:
МУАММОЛИ ВАЗИЯТ
1-казус
Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармасининг бўлим бошлиғи В.Самадовга амалий ишда намоён қилган касбий, маънавий ва ишчанлик сифатларига қараб, унга нисбатан рағбатлантириш чораси сифтида пул мукофоти берилди. Лекин В.Самадов хизмат вазифасини бажаришда кўрсатилган мардлик ва жасорати, хизмат вазифасини намунали бажарганлиги учун унга идоравий мукофотлар (кўкрак нишонлари) билан тақдирлаш ёки давлат мукофотига тақдим этишларини сўради. Қолаверса, В.Самадовни фикрича, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексига асосан пул мукофотлари рағбатлантириш чораси ҳисобланмаслигини айтиб, уни қилган хизматига муносиб рағбатлантириш чораси қўлланилмаганлигидан норози бўлди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. ДСХ ходимларига нисабатан рағбатлантириш чораларини қўллаш тартибини таҳлил қилинг.
2-казус
Юнусобод тумани Ички ишлар бўлими ходими Э.Ботировга 2018 йил январь ойида тегишли тартибда меҳнат интизомини бузганлиги учун ҳайфсан эълон қилин. Орадан икки ой ўтиб Э.Ботиров хизмат вазифасини намунали бажаргани учун унга рағбатлантириш чораси тариқасида унга нисбатан қўлланилга ҳайфсан жазоси бекор қилиниши масаласи кўриб чиқилди. Аммо бўлим бошлиғи В.Азизов Э.Ботировга рағбатлантириш чораси қўлланилиши қонунчиликка зид эканлиги, қолаверса, ҳайфсан жазосини бекор қилиш рағбатлантириш чораси ҳисобланмаслигини айтиб, фақат камида олти ой ўтиб, интизомий жазо чораси олиб ташланилиши ва шундан кейингина у рағбатлантирилиш мумкинлигини айтди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. . Ички ишлар ходимларига нисабатан рағбатлантириш чораларини қўллаш тартибини таҳлил қилинг.
3-казус
Ҳарбий хизматча одддий аскар Л.Жўраев хизмат кўрсатган жасорати учун уни рағбатлантириш мақсадади ҳарбий қисм командири ўринбосари томонидан 10 сутка таътил берилиши масаласи кўратилди. Лекин ҳарбий қисм командири ҳарбий хизматчилари таътил фақат соғлиғи ёки оилавий шароити тақозо этгандагини бериши мумкинлигини , Д.Жўраевга эса рағбатлантириш сифатида фақат Фаҳрий ёрлиқ берилиш мумкинлигини айтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |