Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати


Download 309.88 Kb.
bet47/60
Sana28.12.2022
Hajmi309.88 Kb.
#1013541
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   60
Bog'liq
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати

Назорат учун топшириқлар


Қуйидаги топшириқларни, амалдаги қонун ҳужжатлари ва бошқа манбалардан фойдаланилган ҳолда таҳлил қилинг:


МУАММОЛИ ВАЗИЯТ


1-казус

Фуқаро Адлия катта маслаҳатчиси А.Азимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Депртаментида 10 йилдан буён бўлим бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. 2015 йили Адлия катта маслаҳатчиси А.Азимовнинг ўғли Б.Каримов ушбу департаментга кириминалист сифатида ишга кирди. Орадан икки ой ўтганидан кейин Департамент бошлиғи криминалист Б.Каримовни олдига чақириб, прокуратура органлари тизимида яқин қариндошлик ёки қуда-андачиликда бўлган ходимларнинг биргаликда хизмат кўрсатиши тақиқланганлигини тушунтириб унга ўз ихтиёри билан ишдан кетишни маслаҳат берди. Аммо криминалист Б.Каримов бунга рози бўлмади. Шу сабабдан, Департамент бошлиғи криминалист Б.Каримовни ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ чиқарди. Криминалист Б.Каримов эса департамент бошлиғининг бу ҳаракатлари устидан судга шикоят қилди.


Мазкур вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


2-казус
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ички ишлар вазирининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган подполковник А.Умаровни истеъфога чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди ва унинг ўрнини полковник С.Аваровни тайинлади. Уни истеъфога чиқаришга сабаб сифатида подполковник А.Умаровнинг 50 ёшга тўлганлигини ва мавжуд қонунчиликка кўра хизматда бўлиш ёши 50 ёшгача этиб белгиланганлигини кўрсатди. Подпалковник А.Умаров ички ишлар органларининг юксак касбий тайёргарликка, эгаллаб турган лавозимида иш тажрибасига эга бўлган ва соғлиғининг ҳолатига кўра хизматни ўташга яроқли ходимларига уларнинг хизмат муддати ўзининг розилиги билан, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда беш йилгача, ички ишлар органларининг таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилик лавозимларини эгаллаб турган ва илмий даражага эга бўлган бошлиқлар таркибидаги шахсларга эса ўн йилгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкинлигини асос қилиб келтириб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ички ишлар вазирининг буйруғини ноқонуний деб топишни сўраб мурожаат қилди.

Download 309.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling