Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати


Мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг


Download 309.88 Kb.
bet48/60
Sana28.12.2022
Hajmi309.88 Kb.
#1013541
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   60
Bog'liq
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати

Мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.


3-казус

  1. Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош Бошқармасининг Кириш ва чиқиш ҳамда фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг бошлиғи полковник А.Зуфаров навбатдан ташқари ўтказилган аттестация натижаларига мувофиқ, малакаси етарли эмаслиги оқибатида эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги деб топилиб, бошқарма бошлиғи томонидан ишдан бўшатилди. Бироқ А.Зуфаром навбатдан ташқари аттестациядан иш кўрсаткичлари паст бўлган, касбий яроқлилигини аниқлаш бўйича текширувдан ўта олмаган, хизмат интизомини қўпол тарзда бузган ёки мунтазам бузиб келаётган, ички ишлар органлари ходимининг шаънига путур етказувчи ножўя ҳаракатлар содир этган ходимлар ўтишларини, А.Зуфаров эса ўз хизмат фаолияти давомида доимий равишда қонунларга риоя қилиб келганлигини, шу вақтга қадар бирор марта унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилмаганлигини важ қилиб бошқарма бошлиғининг ноқонуний ҳаракатлари устидан судга мурожаат этди.

Ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.


Назарий саволлар



  1. Қандай ҳолларда давлат хизмат муносабатлари тугатилиши мумкин?

  2. Давлат органининг ташаббуси билан қандай асосларга кўра давлат хизмат муносабатлариниг тугатилиши мумкин?

  3. Давлат хизмат муносабатларини тугатилишининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат

  4. Қонунчликда белгиланган тартибда давлат хизмат муносабатларни тугатиш асосларини таҳлил қилинг.

  5. Давлат хизматини тугатиш тартибини таҳлил қилинг.

Тест саволлари



  1. Қандай ҳолларда давлат хизмати муносабатлари тугатилиши мумкин?

А) Ходимнинг аризасига кўра;
Б) давлат органининг ёки раҳбарнинг ташаббусига кўра;
С) қонунда кўрсатилган бошқа ҳолларда;
Д) барча жавоблар тўғри.



  1. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан, давлат хизматчиси давлат органининг ташаббуси билан қандай асосларга кўра лавозимидан озод қилиниши мумкин:

А) Давлат хизматида бўлиш ёши чегарасидан ўтганда; Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда; қонунчиликда ўрнатилган мажбуриятлар ва чекловларга риоя қилмаганда; қонунчилик билан қўриқланадиган давлат сири ҳисобланган маълумотни ошкор қилганда;
Б) давлат хизматчиси давлат лавозимидан фақат вафот этган ёки бедарак йўқолган дед эълон қилинган тақдирдагини озод этилиши мумкин;
С) давлат хизматчиси ни давлат органининг ташаббуси билан давлат лавозимидан озод қилиш мумкин эмас;
Д) тўғри жавоб йўқ




  1. Download 309.88 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling