МАЪМУРИЙ ҲОКИМИЯТ ВАКИЛЛАРИ – давлат хизматчиларининг алоҳида гуруҳи; ўз ваколатлари доирасида бошқа шахсларга, хизмат бўйсинувидан қатъи назар, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни беради.
МАЪМУРИЙ ЧЕКЛОВ ЧОРАЛАРИ – ҳуқуққа хилоф ҳаракатларни тугатиш (тўхтатиш) ва унинг зарарли оқибатларини бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган чоралар.
МАЪМУРИЙ ЮРИСДИКЦИЯВИЙ ЖАРАЁН – ижро ҳокимияти органларининг турли субъектлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш, маъмурий-процессуал шаклда амалга ошириладиган маъмурий ва интизомий мажбурлов чораларини қўллашга қаратилган фаолияти.
МАЪМУРИЙ ЮСТИЦИЯ – суд ва бошқа давлат органлари томонидан маъмурий-ҳуқуқий низоларни ҳал этишнинг алоҳида тартиби, унда давлат бошқарув органлари ҳаракатлари устидан келтирилган шикоятлар кўриб чиқилади ва улар учун мажбурий бўлган қарорлар қабул қилинади.
МИЛЛИЙ КАДРЛАР РЕЗЕРВИ – давлат фуқаролик хизматчиларининг марказлаштирилган танлаб олинишини таъминлайдиган, мансаб поғонасида ўсиши учун кўмак берадиган ва мониторинг олиб борадиган ягона кадрлар захираси реестри.
МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИК – қайта тиклаш хусусиятидаги санкцияларни қўллаш, етказилган мулкий зарарни қоплаш.
МУАССАСА – бу ижтимоий, маданий ва бошқа нотижорат тусдаги вазифаларни амалга ошириш учун жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан тузилган ташкилот.
МУВОФИҚЛАШТИРИШ ФУНКЦИЯСИ – турли давлат бошқаруви органлари (давлат хизматчилари) фаолиятини давлат бошқарувининг умумий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун йўналтириш.
НОРМАТИВ ҲУҚУҚИЙ АКТ – давлат ваколатли органининг ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган, умумий мажбурий тусдаги қоидаларни ўрнатувчи, ўзгартирувчи ёки бекор қилувчи ҳуқуқ ижодкорлик акти.
РАҒБАТЛАНТИРИШ – давлат органининг, мансабдор шахснинг ёки бошқа субъектнинг хизматчи эҳтиёжларига, манфаатларига, иродасига, амалий ҳолатига, шунингдек, унинг давлат-хизмат фаолиятига таъсир кўрсатиш; манфаатдорлик, онг орқали инсонларнинг иродасини белгиланган фойдали ишни бажаришга йўналтирувчи таъсир этиш услуби.
РАҲБАР – давлат органи, корхона ва муассасанинг функцияларини амалга ошириб: унга бўйсиндирилган давлат хизматчилари аппаратининг иш фаолиятини йўналтиради; ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, интизомий жавобгарликка тортиш, молияга ҳамда товар-моддий бойликларга эгалик қилиш, рағбатлантириш, мазкур орган номидан имзо чекиш ва бошқа юридик аҳамиятли ҳаракатларни содир этиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс.
Do'stlaringiz bilan baham: |