ДАВЛАТ ЮРИСДИКЦИЯСИ – суд ва маъмурий органларининг ўз ваколатларидан келиб чиқиб ишларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш ҳуқуқи.
ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ – ижро ҳокимиятининг марказий органларидан бири; коллегиаллик асосида тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга оширувчи ва фаолиятнинг маълум бир соҳасида тартибга солиш вазифасини бажарувчи орган.
ИДОРАЛАР – вазирлик ёки давлат қўмитаси ҳисобланмаган, ижро этиш ва (ёки) фармойиш бериш функциялари, шунингдек, умумий мажбурий тусдаги норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқи берилган бошкарувнинг умумдавлат органлари ёхуд махсус ваколатли бошқарув органлари (агентликлар, комиссиялар, марказлар, бошқармалар ва бошқалар).
ИЖРО ҲОКИМИЯТИ – абстрак сиёсий-ҳуқуқий категория; давлат ҳокимияти мавжудлигини кўрсатади; қонунларни ва унинг нормаларини ҳаётга тадбиқ қилиш мақсадида амалга оширилади, давлат органларининг доимий функцияланишини, инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлайди.
ИЖРО ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ – давлат ижро ҳокимиятининг бир бўғини, давлатнинг вазифа ва функцияларини амалга ошириш мақсадида ташкил этиладиган ҳамда давлат-ҳокимият ваколатларига эга бўлган сиёсий ташкилот; қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларни ижро этиш ва ижросини таъминлаш мақсадида давлат томонидан ташкил этиладиган, бошқарув ҳаракатларининг махсус шакл ва услубларидан фойдаланиб, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида бошқарув функцияларини амалга оширадиган ташкилот.
ИЖРО ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИ – ижро ҳокимияти органларининг йиғиндиси ва улар ўртасида компетенцияни тақсимлаш асосида ўзаро муносабатларнинг тизими.
ИНТИЗОМИЙ ЖАВОБГАРЛИК – интизомий ҳокимият субъектлари томонидан уларга бўйсинган шахсларга нисбатан уларнинг интизомий ҳуқуқбузарликлари учун интизомий жазо чораларини қўллаш.
ИНТИЗОМИЙ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ – интизомий жавобгарликни қўллаш бўйича тегишли субъектларнинг ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинган фаолияти.
ИНТИЗОМИЙ НОЖЎЯ ХАТТИ-ҲАРАКАТ – жамиятга қарши қаратилган, маълум бир ижтимоий зарарни келтириб чиқарадиган, айбли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик).
Do'stlaringiz bilan baham: |