Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати


Download 309.88 Kb.
bet57/60
Sana28.12.2022
Hajmi309.88 Kb.
#1013541
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60
Bog'liq
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати

РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ ФУНКЦИЯСИ – давлат органлари (давлат хизматчилари), бошқарилувчи объектлар фаолиятининг ва айрим ҳаракатларининг қоидаларини ва нормаларини ўрнатиш
РЕЖАЛАШТИРИШ ФУНКЦИЯСИ – давлат бошқаруви тизимидаги у ёки бу жараёнларнинг йўналишларини, ривожланишнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларини, давлат функцияларининг амалга оширилишини белгилаш
ТАКЛИФ – фуқароларнинг давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларини ўз ичига олган мурожаати.
ТАРТИБГА СОЛИШ ФУНКЦИЯСИ – давлат бошқаруви тизимини ва унинг функцияланишини ташкил этиш жараёнида бошқарув услублари ва усулларидан фойдаланиш.
ТАШКИЛ ЭТИШ ФУНКЦИЯСИ – ўрнатилган тартиб ва принципларга асосланиб давлат бошқаруви тизимини шакллантириш, бошқарув тизимида бошқарувчи ва бошқарилувчининг тузилишини белгилаш.
ФАРМОЙИШ БЕРИШ ФУНКЦИЯСИ – давлат органлари ваколатларини ва мансаб мажбуриятларини амалга ошириш, давлат фаолиятининг белгиланган тартибини таъминлаш бўйича вужудга келадиган бошқарув муносабатларини кундалик тартибга солиш.
ХИЗМАТ – инсонларнинг, шунингдек, давлат ва жамиятнинг мақсадга мувофиқ фаолият йўналишларидан бири
ШИКОЯТ – фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклаш тўғрисидаги талаби баён этилган мурожаати.
ҚОНУНИЙЛИК – давлат органлари фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги қонунлари асосида ташкил этилиши ва амалга оширилиши; демократик ҳуқуқий жамият мавжуд бўлиши ва ривожланишининг асосий белгиси.
ҚОНУНИЙЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ – давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятида қонунийлик талабидан чега чиқишига йўл қўймаслик; қонунбузилиши ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш; аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш; бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларни қайта тиклаш; қонунбузилишига йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш; қонун бузилишларига йўл қўймаслик мақсадида, маълум бир чора-тадбирларни амалга ошириш.


ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР



Download 309.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling