II. ИЖАРА ТЎЛОВИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ
2.1. Мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган дарсликлар тўпламидан фойдаланганлик учун Ижарага олувчи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси Васийлик кенгаши томонидан 2022/23 ўқув йилига жами бепул сўм миқдорида белгиланган ижара тўловини Ижарага берувчига тўлайди.
2.2. Ижара тўлови маблағлари тўлиқ ҳажмда жорий ўқув йилининг 30 сентябридан кечиктирмаган ҳолда тўланади.
Ижарага олувчи пул маблағлари вақтинчалик йўқлиги сабабли, ижара тўлови муддатини узайтириш тўғрисида умумтаълим мактаби маъмуриятига мурожаат қилиши мумкин. Бунда ижара тўлови муддати умумтаълим мактаби васийлик кенгаши қарори ва директор буйруғи билан узайтирилади. Ижара тўлови муддати узайтирилган тақдирда, мазкур тўловнинг 50 фоизи жорий йилнинг 30 сентябригача, қолган қисми эса, 30 ноябригача тўланиши лозим.
III. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
3.1. Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
3.1.1. Ижара тўловининг мазкур Низомнинг 2.1 ва 2.2-бандларида назарда тутилган миқдорда, тартибда ва муддатда тўланишини Ижарага олувчидан талаб қилиш;
3.1.2. Ижарага олувчининг айби билан дарслик йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолганда, зарарни худди шундай дарслик билан қоплашни ёки унинг қийматини мазкур Шартноманинг 4.2.4-бандида кўрсатилган тартибда тўлашни талаб қилиш;
3.1.3. Ижара тўлови муддатини узайтириш.
3.2. Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
3.2.1. Ижара тўловини тўлаганидан кейин, Ижарага берувчидан тегишли дарсликларни фойдаланишга яроқли бўлган ҳолатда ва тўлиқ тўпламда Ижарага берувчидан талаб қилиш;
3.2.2. Ижара тўлови муддатини узайтириш тўғрисида Ижарага берувчига мурожаат қилиш;
3.2.3. Мазкур Шартноманинг 2.1-бандида кўрсатиб ўтилган ижара тўлови суммасини Ижарага берувчининг ёки тегишли банкнинг кассасига нақд пул маблағларини тўлаш ёки Ижарага берувчининг шахсий ғазна ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан тўлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |