Дарсликларни ижарага бериш тўғрисида шартнома


IV. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


Download 19.19 Kb.
bet3/4
Sana18.06.2023
Hajmi19.19 Kb.
#1594771
1   2   3   4
Bog'liq
SHARTNOMA

IV. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1. Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур:
4.1.1. Ижара тўлови тўлангандан кейин, мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган дарсликлар тўпламидан 2022-23 ўқув йилида вақтинчалик фойдаланиш учун Ижарага олувчига бериш;
4.1.2. Ижарага олувчини ижара тўлови миқдорлари, дарсликлар тўпламларини ижарага бериш ва ижара тўловини тўлаш тартиби, шунингдек дарсликлар тўпламларидан фойдаланиш шартлари ва муддатлари тўғрисида маълумотлар билан таъминлаш.
4.2. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:
4.2.1. Мазкур Шартноманинг 2.1 ва 2.2-бандларида кўрсатиб ўтилган миқдорда ва муддатларда ижара тўловини тўлаш;
4.2.2. Олинган дарсликлар тўпламининг тўлиқ ва фойдаланишга яроқли ҳолатда сақланишини таъминлаш;
4.2.3. Дарсликлар тўпламини фойдаланишга яроқли ҳолатда Ижарага берувчига қайтариш;
4.2.4. Дарсликлар йўқолган ёки кейинчалик фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган ҳолатларда зарарни худди шундай дарслик билан қоплаш ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юкхатда) кўрсатилган қийматини қуйидаги миқдорларда тўлаш:
биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслиги учун - унинг бир баравари миқдорида;
2 - 4-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслиги учун - унинг икки баравари миқдорида;
5 - 9-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслиги учун - унинг тўрт баравари миқдорида.
V. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
5.1. Мазкур Шартнома бўйича олинган мажбуриятларни бажармаганлиги учун Томонлар шартнома шартлари ва қонун ҳужжатларига асосан жавобгарликка тортилади.
5.2. Томонлар бартараф этиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) оқибатида ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаганликлари учун жавобгарликдан озод этилади.
VI. НИЗОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ
6.1. Мазкур Шартноманинг амал қилиши давомида вужудга келган низолар томонлар орасида музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал қилинади.
6.2. Низоларни ҳал қилишда келишувга эришилмаган тақдирда, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.

Download 19.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling