- Агар бинар аралашмалар иккита эркинлик даражасига эга бўлса, кўп компонентли аралашмаларнинг эркинлик даражаси компонентларнинг сонига тенг бўлади. Шу сабабли кўп компонентли аралашмаларни ректификациялаш жараёнини анализ қилиш ва ҳисоблаш анча мураккаб.
Кўп компонентли аралашмаларни ректификациялаш - Кўп компонентли аралашмаларни ажратиш жараёни учун зарур бўлган аппаратларни ўзаро боғлаш ҳам анча мураккаблашади. Бундай аралашмаларни битта колоннада ажратиш мумкин эмас. Умумий ҳолда колонналарнинг сони компонентларнинг сонидан битта кам бўлади, демак, компонентлар сони п та бўлган аралашмани ажратиш учун n—1 та колонна керак бўлади.
а) А ва В компонентлар С компонентга ниcбатан камроқ учувчан: б) А компонент В ва С компонентларга нисбатан кўпроқ учувчан; - Ректификация жараёнини амалга ошириш учун ҳар хил аппаратлар ишлатилади. Бу аппаратлар асосий контакт қурилмаларининг тузилиши бўйича тегишли абсорберлардан фарқ қилмайди. Ректификация қурилмаларида асосан насадкали ва тарелкали колонналар кенг ишлатилади. Бундан ташқари, вакуум остида ректификация қилиш учун плёнкали ва роторли колонналар ҳам ишлатилади.
Ректификациялаш аппаратларининг тузилиши Ректификациялаш аппаратларининг тузилиши - Насадкали, тарелкали ва айрим плёнкали колонналар ички қурилмалари (тарелка, насадка ва ҳоказолар) нинг тузилиши бўйича абсорберларга ўхшайди. Бироқ, ректификация колонналари қўшимча аппаратлар — қайнаткич (куб) ва дефлегматор билан таъминланган бўлади.
Ректификациялаш аппаратларининг тузилиши - Бундан ташқари, ташқи муҳіитга тарқалаётган иссиқлик миқдорини камайтириш учун ректификация колонналари изоляция қатлами билан қопланган.
Ректификациялаш аппаратларининг тузилиши - Қайнаткич (ёки куб) колоннадан тушаётган суюқликнинг бир қисмини буғга айлантириш ва буғни колоннанинг пастки қисмига узатиб бериш учун хизмат қилади. Қайнаткичларнинг иситиш юзаси змеевик шаклида ёки кожух-трубали иссиклик алмашиниш аппарати сифатида ишланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |