Бинар аралашамаларни узлуксиз ректификация қилишнинг моддий ва иссиқлик баланслари. - Ректификацияни ҳисоблаш ва анализ қилишда фазалар таркиби ва миқдори моль улушларда ифодаланади. Шунга кўра, суюқлик ва унинг буғлари миқдори кмоль, уларнинг таркиби эса енгил учувчан компонент (ЕК.) нинг моль улуши билан аниқланади.
- Ректификация жараёнини хисоблашда куйидагиларга
- эътибор бериш керак :
- А) Ажратилиши керак бўлган суюқлик Трутон қоидасига бўйсунади деб олинади, бу қоидага асосан буғланиш ёки конденсацияланишнинг моль ҳисобидаги иссиқлиги r нинг абсолют қайнаш температураси Т га нисбати ҳамма суюқликлар учун тахминан ўзгармас қийматга тенг;
- Б) Колоннадан дефлегматорга ўтаётган буғнинг таркиби Уд дистиллятнинг таркиби х га тенг. Бунда дефлегматордаги буғ концентрациясининг бироз ошиши ҳисобга олинмайди ва уд =ур=хр деб олинади (бу ерда ур— буғ фазасидаги дистиллятнинг таркиби).
Ректификация жараёнини хисоблашда куйидагиларга эътибор бериш керак : - Г) Қайнаткичдан колоннага ўтаётган буғнинг таркиби у коллоннанинг пастки қисмидан қайнаткичга тушаётган суюқликнинг таркиби х га тенг (У = х), яъни қайнаткичдаги суюқликнинг буғланиши таъсирида фазалар таркибининг ўзгариши ҳисобга олинмайди. Д) Аралашма компонентларининг силжиш иссиқликлари нолга тенг.
1- ва 4- шартларга кўра, 1 кмол қийин учувчан компонент (µK.) нинг колоннада конденсацияланишида 1 кмоль енгил учувчан компонент (ЕК) буғланади, яъни колоннанинг ичида кўтарилаётган буғларнинг миқдори (кмоль ҳисобида) узгармасдир. Булардан ташқари, аралашма колоннанинг таъминловчи тарелкасига қайнаш температурасигача иситилган ҳолда берилади ҳамда моддий ва иссиқлик йуқотишлар бўлмайди деб олинади. Моддий баланс. - Моддий оқимларнинг йўналишлари ва уларнинг таркиблари яққол кўрсатилган. Схемага кўра, колоннага таркиби ХІ га (ЈК нинг моль улушида) ва миқдори F га (кмоль ҳисобида) тенг бўлган дастлабки аралашма берилади. Колоннанинг юқориги қисмидан G кмоль миқдорида буғлар чиқади, буғ конденсациялангандан сўнг икки қисм (флегма ва дистиллят) га ажралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |