Ishning maqsadi:
Kerakli jixoz va vositalar: kompyuter, proyektor
Nazariy ma’lumot.
STL контейнерлари
Стандарт шаблонлар кутубхонаси (Standart Template Library – STL) бу C++даги турли хил умумий алгоритмлар, контейнерлар ва уларнинг турли хил функцияларига мурожаат қилиш воситаларини ўз ичига олади. Стандарт шаблонлар кутубхонаси C++ да фойдаланишдан аввал дастлаб HP, кейинчалик SGI фирмалари томонидан мустақил яратилган.
STL архитектураси Александр Степанов ва Менг Ли томонидан яратилган. STL библиотекаси асосий 3 та компонентларга бўлинади:
Контейнер (container) Объектлар тўпламини хотирада сақлайди;
Итератор (iterator) – Контейнерга мурожаатни таъминлайди;
Алгоритм (algorithm) – ҳисоблаш жараёнини аниқлайди
Контейнерлар (containers) – бу бошқа элементларни сақловчи объектлар. Масалан, вектор, чизиқли рўйхат, тўплам.
Ассоциатив контейнерлар (associative containers) калитлар ёрдамида уларда сақланадиган қийматларни тезкор олиш имконини яратади.
Хар бир синф – контейнерида улар билан ишлаш учун мўлжалланган функсиялар тўплами аниқланган. Масалан, рўйхат элементларни киритиш, чиқариш ва қўшиш функцияларни ўз ичига олади.
Асосий контейнерлар
vector динамик массив;
list чизиқли рўйхат;
deque икки тарафли тартиб;
set тўплам;
multiset хар бир элементи ноёб бўлиши шарт эмас тўплам;
map калит/қиймат жуфтликни сақлаш учун ассоциатив рўйхат. Бунда ҳар бир калит битта қиймат билан боғланган;
multimap ҳар бир калит билан иккита ёки кўпроқ қийматлар боғланади.
Хосила контейнерлар
Do'stlaringiz bilan baham: |