Dasturlash II


Download 297.3 Kb.
bet8/13
Sana07.03.2023
Hajmi297.3 Kb.
#1246573
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Дастурлаш 2 Лаборатория иши 2021 (4)

stack  стек;

  • queue тартиб;

  • priority_queue биринчи ўриндаги тартиб;

    Амалиётда контейнерлардан фойдаланиш мураккаб эмас. Яъни дастлаб .h файл уланиши шарт. Қандай объект тури сақланишини кўрсатиш талаб қилинади.
    vector aVect – //бутун сонлардан иборат вектор ҳосил қилиш;
    list departure – //airtime типидаги рўйхат;
    Алгоритмлар (algorithms) контейнер ичидагилар устидан операциялар бажаради. Контейнер ичидагиларни инициализациялаш, қидириш, саралаш ва алмаштириш учун алгоритмлар мавжуд. Кўп алгоритмлар контейнер ичидаги элементларни чизиқи рўйхатини ифодаловчи кетма-кетлик (sequence) билан ишлаш учун мўлжалланган.
    Итераторлар (iterators) – бу контейнерга нисбатан кўрсаткич сифатида бўлган объектлар. Улар массив элементларига рухсат олувчи кўрсаткичлар каби, контейнер ичидагига рухсат олиш имкони беради.
    Итораторларнинг бешта типи мавжуд:
    1Киритиш итераторлар (input_iterator) тенглик, номини ўзгартириш ва инкремент операцияларни қўллайди.
    ==, !=, *i, ++i, i++, *i++
    Киритиш итерациясининг махсус холати istream_iterator иборат.
    2. Чиқариш итераторлар (output_iterator) ўзлаштириш операторнинг чап тарафидан имкон бўлган исмнинг ўзгартириш ва инкремента операциялар қўлланади.
    ++i, i++, *i=t, *i++=t
    Чиқариш итерациясининг махсус холати ostream_iterator.
    3. Битта йўналишдаги итераторлар (forward_iterator) киритиш/чиқариш операцияларнинг барчасини қўллайди, бундан ташқари чегарасиз ўзлаштиришнинг имконини беради.
    ==, !=, =, *i, ++i, i++, *i++
    4. Икки йўналишдаги итераторлар (biderectional_iterator) forward-iteratorларнинг барча хусусиятларига эга, бундан ташқари, контейнерни иккита йўналиши бўйича ўтиш имконини берадиган қўшимча декремента (--i, i--, *i--) операциясига эга.
    5. Ихтиёрий рухсатга эга бўлган итераторлар (random_access_iterator) бидереcтионал-итераторларнинг барча хусусиятларига эга, бундан ташқари солиштириш ва манзил арифметикаси операцияларни қўллайди.
    17.2. Чизиқли контейнер: vector
    Векторлар- “ақлли” массивдир. Улар хотирада ўзлари учун автоматик тарзда жой ажратади ва дастурда ҳажмини кенгайтириш ва торайиш хусусиятига эга. Векторларни массив сифатида ҳам қўллаш мумкин, яъни унинг элементларига [] орқали мурожаат қилиш мумкин.
    1 – мисол: Бутун сонли 10 та элементдан иборат бўлган вектор яратинг.



    Download 297.3 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling