Давлат бошқаруви самарадорлигига эришишдаги янги вазифалар


“Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро Пактнинг 25-моддасига мувофиқ


Download 0.6 Mb.
bet3/6
Sana25.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1121485
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-mavzu

“Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро Пактнинг 25-моддасига мувофиқ
ҳар бир фуқаро камситишларсиз ҳамда асоссиз чекловларсиз
бевосита ва эркин сайланган вакиллар орқали давлат ишларини бошқаришда қатнашиш
умумий ва тенг сайлов ҳуқуқи асосида, яширин овоз бериш орқали ўтказиладиган ва сайловчиларнинг эркин ҳолдаги хоҳиш-иродасини таъминловчи чинакам даврий сайловларда овоз бериш ва сайланиш
ўз мамлакатида умумий шартларда давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эга бўлиши жоизлиги таъкидланган
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш ҳақида”ги ҳамда “Аёлларга нисбатан камситишларнинг ҳар қандай шаклларига барҳам бериш ҳақида”ги халқаро конвенцияларга кўра, аёллар ҳеч қандай камситишларсиз эркаклар билан тенг сайлов ҳуқуқига эгадирлар. Ирқий ёки миллий мансублиги, терисининг ранги, этник келиб чиқишига қараб фуқароларининг сайлов ҳуқуқини бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш таъқиқланиши белгилаб қўйилган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1952 йил 20 декабрда қабул қилинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси 1997 йил 30 августда қўшилган «Хотин-қизларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенциянинг 1-моддасида хотин-қизлар ҳеч бир камситишларсиз эркаклар билан тенг шароитларда барча сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар деб белгиланган.
Парламентлараро Иттифоқ Кенгаши томонидан қабул қилинган “Эркин ва адолатли сайловлар мезонлари тўғрисида”ги Декларациянинг 1-моддасида ҳар қандай давлатда ҳокимият халқнинг умумий, тенг ва яширин овоз бериш асосида мунтазам вақт оралиғида ўтказиб туриладиган ҳақиқий, эркин ва адолатли сайловларда билдирадиган хоҳиш-иродасидан келиб чиқади, деб белгиланган.
Ўзбекистоннинг ҳозирги сайлов қонунчилигида асосий халқаро сайлов андозаларининг барчаси имплементация қилинган. Фуқаронинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш (фаол сайлов ҳуқуқи) ва сайланиш (пассив сайлов ҳуқуқи) ҳуқуқлари Ўзбекистон Конституциясида мустаҳкамланган, уни амалга ошириш тартиб-қоидалари сайлов қонунчилигида аниқ белгилаб қўйилган.
Тенг сайлов ҳуқуқи принципи «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасида мустаҳкамланган.
Ўзбекистон сайлов қонунчилигида тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи принципи ҳам ўз аксини топган. Фуқаролар сайловда номзод учун бевосита, яъни тўғридан-тўғри овоз берадилар. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасида белгиланганидек, «қонунчилик палатаси депутатлари фуқаролар томонидан бевосита сайланадилар»

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling