Демократик сайловларни эркин ва мустақил оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Негаки, улар фуқароларнинг сиёсий партиялар фаолияти, уларнинг сайловолди дастурлари, депутатликка кўрсатаётган номзодлари, сайлов жараёнининг барча босқичлари ҳақида ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаши лозим. Шундай қилиб, оммавий ахборот воситалари демократик сайловларни очиқлик, ошкоралик ва транспарентлик асосида ўтказишда муҳим восита бўлиб, фуқаролик жамиятининг сайловда фаол иштирок этишига жиддий таъсир кўрсатади
Мамлакатимиз сайлов қонунчилигида оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарлик кўриш жараёни ва сайлов қандай ўтаётганини ёритиб бориши мустаҳкамланган. Сайловолди ташвиқоти олиб борилаётганда оммавий ахборот воситалари тенг шарт-шароит ва имкониятлар принципига амал қилган ҳолда, депутатликка номзодларга, сиёсий партиялар вакилларига ўз эфир вақти ва нашр майдонини қонунда белгиланган тартибда тақдим этади. Бундан ташқари, улар фуқаролик жамияти институтларидан бири сифатида сайлов жараёнида жамоатчилик назорати вазифасини бажаради.
Журналистларни Марказий сайлов комиссиясининг www.elections.uz сайтида эълон қилинган аккредитациядан ўтказиш тартибига мувофиқ, Марказий сайлов комиссиясига хорижий ва миллий ОАВ вакиллари билан қайтма алоқалар ўрнатилди.
Мамлакатимиз сайлов қонунчилигида оммавий ахборот воситаларининг сайлов кампаниясини ёритиб бориш, сайловларнинг адолатли ҳамда қонуний ўтишига билвосита кўмаклашиш имконияти ҳуқуқий кафолатланган. Бинобарин, ушбу кафолатлар оммавий ахборот воситаларининг мамлакатимиз сайлов тўғрисидаги қонунларида назарда тутилган ҳуқуқ ва эркинликлари, мақсад ва вазифалари, бурч ҳамда масъулияти билан ўзаро уйғунлик касб этади.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |