Режа: - Давлат молияларининг таркиби.
- Давлат даромадлари ва харажатлари.
- 3. Давлат бюджети.
Давлат молияларининг таркиби - Давлат молиялари бир неча қисмлардан (поғоналардан) иборат:
- Давлат бюджети (ДБ)
- Бюджетдан ташқари фондлар.
- Давлат кредити (ДК)
- Корхона молиялари.
- Бу поғоналарнинг турли функционал мўлжали (мақсади) туфайли давлат иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг кенг спектрига таъсир кўрсата олади.
Давлат даромадлари ва харажатлари - Давлатнинг марказлашган даромадлари солиқ тўловлари ҳисобига, ташқи иқтисодий фаолиятлардан даромадлар ҳисобига ва аҳолидан тўловлар ҳисобига шаклланади.
- Марказлашмаган даромадлар корхонанинг ўзидаги пул даромадлари ва йиғилмаларидан иборат бўлади.
- Давлатнинг марказлашган даромадлари таркибида асосий ўринни бюджет даромадлари эгалайди. Унинг ҳисобига жамиятнинг иқтисодий- ижтимоий масалалари ечилиши таъминланади. Марказлашган даромадларга давлатнинг бюджетдан ташқари фондларининг ресурслари - ҳам ижтимоий суғурта, нафақа фонди, аҳолининг бандлик фонди ва бошқалар тааллуқлидир. Давлат даромадлари шаклланишининг асосий манбаси миллий даромад ҳисобланади. Аммо баъзан фавқулодда вазиятдали даврларда (уруш, табиий офат) давлат даромадлари манбаи сифатида олдиндан йиғилган миллий бойликлар қатнашиши мумкин. Бу ҳолда давлат даромадларининг аккумуляцияси харажатларни қоплашга йўналтирилган бюджет маблағларининг қолдиқлари, олтин заҳирасини сотиш, давлат мулкини пулли хусусийлаштириш ва бошқаларни ишлатиш орқали амалга оширилади.
Давлат даромадлари ва харажатлари - Давлат даромадларининг барча манбалари ички ва ташқига ажратилади. Ички манбаларга давлат ичида яратиладиган ва давлат томонига ўз функцияларини амалга ошириш учун ишлатиладиган миллий даромад ва миллий бойлик тааллуқлидир.
- Ташқи манбаларга миллий даромад тааллуқлидир. Баъзи ҳолларда давлат қарзлари шаклидаги ёки репарацион тўловлар кўринишида тушадиган бошқа давлатларнинг миллий бойликлари ҳам киради.
- Бозор иқтисодиёти шароитида давлат даромадларини йиғишнинг асосий усули солиқлар, қарзлар ва эмиссия ҳисобланади.
- Солиқлар ўрнатилган (фискал), иқтисодий ва ижтимоий маънога эга. Давлат ҳокимият органларини керакли пул маблағлари билан таъминлаш орқали солиқлар ўзининг фискал ролини бажаради. Шу билан бирга имтиёзли солиқларни қўллаш орқали, жамият ишлаб чиқаришининг ривожланишига, унинг соҳавий ва ҳудудий тузилишини замонавийлаштиришга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Солиқлар ёрдамида зарур ижтимоий масалалар ечилади. Аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари даромадлари тартибига солинади, кам таъминланган шахслар солиқ тўловларидан озод қилинади. Демографик сиёсат талабларидан келиб чиққан ҳолда солиқ имтиёзлари ўрнатилади.
Давлат даромадлари ва харажатлари - Фискал бўйича даромад манбаларининг иккинчи манбаи давлат берган қарзлари ҳисобланади. Улар нафақат бюджет дефицитини қоплаш учун, балки турли капитал харажатларни таъминлаш учун, айниқса иқтисоднинг давлат секторида инвестициялаш бўлимида ишлатилади. Инқироз даврида қарзларнинг роли сезиларли даражада ошади.
- Учинчи усул бу инвестиция ҳисобланади. Бу усулга нафақат қоғоз шаклидаги, балки кредит эмиссияси ҳам киради. Агар эмиссия бюджет дефицитини қоплаш заруриятига асосланган бўлса, у ҳолда бу инфляциянинг кучайишига олиб келади.
- Кейинги вақтларда бозор муносабатларига ўтиш сабабли солиққа оид бўлмаган манбалардан тушумлар кучаймоқда: бунга давлат мулки эксплуатациясидан даромадлар (дивидендлар), мол-мулкни ижарага бериш, сотишдан тушадиган даромадлар киради.
- Давлат харажатлари давлатнинг иқтисодий, ижтимоий бошқарув, ҳарбий функцияси билан боғлиқ. Давлат харажатлари бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар тизими ҳамда давлат корхона, ташкилот харажатлари орқали амалга ошириладиган тўғридан-тўғри харажатларидан ташкил топган. Давлат харажатлари инвестиция сиёсатини, илмий-техник дастурларни амалга ошириш, ижтимоий характердаги харажатлар: соғлиқни сақлаш, муниципиал қурилишни ташкил этиш учун ишлатилади.
Давлат харажатлари аниқ кўринишларининг йиғиндиси давлат харажатлари тизимини ташкил этади ва у қуйидаги тамойилларга асосланган: - Молиявий режаларга мос равишда маблағларни мақсадли йўналтириш.
- Давлат ресурслари харажатланишининг қайтарилмаслиги.
- Иқтисод тизимига риоя этиш.
Давлат бюджет даромадлари. - Даромадларнинг асосий манбаи — бу солиқ тўловларидир. Солиқлар тўғри ва эгри бўлиши мумкин. Биринчиси —даромад ва фойдага бевосита ўрнатилса, иккинчиси — нархга қўшимчадир.
- Жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар — даромад солиғи, мулк солиғи ва бошқалар.
- Юридик шахслардан олинадиган солиқлар — ққС, фойдадан солиқ, мулкдан солиқ.
- Давлат бюджетининг харажатлари — бу давлат пул маблағлари фондини тақсимлаш ва уни соҳавий, мақсадли, ҳудудий мўлжаллари бўйича ишлатиш туфайли пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлардир. Улар аниқ хусусиятлар бўйича синфланади: қайта ишлаб чиқаришдаги роли бўйича; жамиятдаги ўрни бўйича; ишлаб чиқариш соҳалари ва фаолият турлари бўйича; мақсадли мўлжаллар бўйича.
Давлат бюджети - Жамият ишлаб чиқаришдаги роли бўйича — бу моддий ва номоддий соҳа орасида иқтисодиётнинг энг янги соҳаларини ривожлантиришни рағбатлантириш, ИТТ(У) тезлаштиришга таъсир этиш орқали халқ хўжалиги пропорциясини аниқлаш орқали тақсимланади.
- Жамият масъулияти бўйича — давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, мудофаа ва бошқа функцияларини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |