Бюджет харажатларининг асослилигини текшириш ва назорат қилиш
Хорижий тажрибалар шуни кўрсатадики, Федерал Ғазначилик органларига банкдаги ғазначилик шахсий ҳисобрақамларидаги фе- дерал бюджет харажатларини бошқариш вазифаси юклатилади. Бюджет харажатлари давлатнинг ўз функция ва мажбуриятларини бажариши учун керак бўладиган сарфлардан иборат. Шу ҳудудда жойлашган барча бюджетдан маблағ олувчилар ва тақсимловчилар учун молиялаштириш ҳажмлари Россия Федерацияси Молия вазир- лигининг Федерал Ғазначилик Бош Бошқармасидан Федерал Ғаз- начилик Бошқармасига реестр кўринишида тушади. Реестрлар пул- ли ёки тушган даромадлар ҳисобига пулсиз бўлиши мумкин. Бу- нинг учун маблағ олувчининг Федерал Ғазначилик бўлимида очил- ган шахсий ҳисобрақамига пул ўтказиш ва маблағ олувчига реестр учун фармойишлар шакллантирилади.
Агар тақсимловчилар учун реестрлар тушган бўлса, харажатлар бўлими федерал бюджетдан уларга олинган маблағни ташкилот ва идораларга қандай тақсимлаганлигини талаб қилган ҳолда, маблағ ажратиш тўғрисида билдиришнома тайёрлайди. Мазкур тақсимлов- чилардан маблағни ташкилот ва идораларга қандай тақсимлаган- лиги тўғрисида маълумот олинганидан сўнг, Федерал Ғазначилик бўлимига реестрлар тайёрланади. Бир вақтнинг ўзида маблағ олув- чининг Федерал Ғазначилик бўлимида очилган шахсий ҳисобрақа- мига пул ўтказилади.
Федерал Ғазначилик бўлимига пулли реестрлар маблағлар би- лан биргаликда Федерал Ғазначилик Бошқармасидан келади. Ўз да- ромадлари ҳисобига харажатларни молиялаштириш учун маблағ- ларни шу ҳудудда йиғилган суммалар таъминлайди. Бунда маблағ- лар «Федерал бюджет даромад суммаларини ҳисоб-китоб ведомос- ти»га асосан ва харажатларни бюджет ҳисоб-китобига тўлов қоғози билан ўтказилади, агар даромадлар ҳисоб-китобидаги маблағ етма- са, пулли реестрлар учун Федерал Ғазначилик Бошқармаси Феде- рал Ғазначилик Бош Бошқармасига мурожаат қилади.
3-жадвал
Федерал Ғазначилик бошқармаларидаги бюджет харажатлари ижросида ҳужжатлар айланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |