Давлат бюджетини бошқаришда ғазначиликнинг аҳамияти
Марказий банк ва тижорат банкларининг такомиллаштириш
Download 133.43 Kb.
|
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ БОШҚАРИШДА ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ
Марказий банк ва тижорат банкларининг такомиллаштириш туфайли ғазначилик тизимидаги ўзгаришлар
Ҳар бир давлатнинг ривожланиши давлат молияси ва давлатнинг молиявий ресурслари ҳақида тезкор ва тўғри ахборот олиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш каби омилларга тўғридан-тўғри боғлиқдир. Россия тарихига назар соладиган бўлсак, 1796-1806 йилларда Алексей Иванович Василев давлат ғазначиси лавозимида ишлаган даврда давлат даромадлари ва харажатлари режаларини тузиш, ғазначилик ҳисоботи, шунингдек, бухгалтерия тузилиши бў- йича ёзган китоблари алоҳида эътиборга лойиқдир. Қадимги Хитойдаги иқтисодий ғоялардан бири – Конфуцийлик ғояси муҳимдир. Унда ёшларнинг қарияларга ҳурмати, уларга қарши чиқмаслик ғояси асос қилиб олинган. Давлат бу катта оила, под- шо эса халқлар отасидир. Жамиятда бойликлар нисбатан текис тақ- симланиши керак, солиқларни меъёрда сақлаш, ер ишларини яхши бажариш, ҳамма ўз вазифасини бажонидил адо этиши зарур, дейи- лади. Давлатнинг иқтисодий сиёсати учта асосий тамойилга асос- ланиши керак: харажатларни иқтисод қилиш, яъни тежаб-тергаб сарфлаш, халқ фаровонлигини таъминлаш, ортиқча маҳсулотларни сақлаш зарур. ХI асрда яшаб, ижод этган буюк шоир ва мутафаккир Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний ҳам иқтисодий фикрларнинг ривожлани- шига муносиб ҳисса қўшган. Унинг фикрига кўра, давлатнинг қуд- рати нафақат армияда, балки ғазна маблағларида ҳамдир. Лекин давлат қимматбаҳо буюмларни жамғаришга қизиқиб кетмаслиги, давлат маблағларининг бир қисмини халқ манфаатлари йўлида сарфлаши лозим. Атоқли давлат арбоби, илк туркий достоннавис Юсуф Хос Ҳо- жибнинг “Қутадғу билиг” (Қутга, бахт-саодатга эриштирувчи би- лим) асарида берилган ғоялар ўз даври учун ҳам, ҳозирги давр учун ҳам ниҳоятда қадрлидир. Айниқса, иқтисодиёт масалалари, давлат- ни молиявий бошқариш ва раият муносабатлари синчиклаб ўрганил- ган. Таниқли иқтисодчи Адам Смитнинг (18 аср) иқтисодий таъли- мотига кўра, мамлакатни иқтисодий бўҳрондан чиқариш учун тинч- лик-осойишталик, меъёрдаги солиқлар, иқтисодий эркин фаолият юритиш имкони талаб этилади. Ана шу ғоя аслида бизнинг мута- факкир томонидан етти аср аввал баён этилган. Ўзбекистонда давлат молиясини бошқаришда ғазначилик дои- мо асосий рол ўйнаган. Амир Темур давлат ва иқтисодиётни бошқа- ришда ўзига хос мактаб яратган. Буюк Соҳибқирон Амир Темур «Тузуклари»да, раиятдан мол-хирож йиғишда уларни оғир аҳволга солишдан ёки мамлакатни қашшоқликка тушириб қўйишдан сақла- ниш кераклигини таъкидлайди. Download 133.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling