Давлат бюджетини бошқаришда ғазначиликнинг аҳамияти


Давлат молияси таркибида бюджетнинг


Download 133.43 Kb.
bet2/9
Sana23.01.2023
Hajmi133.43 Kb.
#1113069
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ БОШҚАРИШДА ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ

Давлат молияси таркибида бюджетнинг ўрни
Ўзбекистон учун ўз миллий суверенитети ва давлат мустақилли- гини қўлга киритган дастлабки кунларданоқ иқтисодий мустақил- ликка эришиш, айниқса, иқтисодий соҳада ўзимизга хос йўлни, ички ва ташқи сиёсатни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш муҳим вазифа саналди. Ушбу вазифанинг тўғри бажарилиши натижасида иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқариш билан бирга, Ўзбекистоннинг бошқа- рув, молия, бюджет, кредит тизимлари ҳам шакллана бошлади.
1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституция- сининг қабул қилиниши билан мамлакатимиз молия сиёсатининг ҳуқуқий асослари белгиланиб, молия ва молиявий тизим ривожи- нинг йўналиши кўрсатиб берилди. Молия, бюджет ва пул-кредит соҳасида амалга ошириб келинаётган изчил ва оқилона сиёсат ёр- дамида мамлакатимизда мукаммал молия-бюджет тизими яратилди. Маълумки, ҳар қандай давлатнинг молиявий фаолияти, энг авва-
ло, давлат бюджетини шакллантириш, унинг ижро этилишини таъ- минлаш, солиқ сиёсатини амалга ошириш, банк-кредит тизимини са- марали бошқариш, пул муомаласи барқарорлигига эришиш каби со- ҳаларни қамраб олади. Давлат бюджети – молия тизимининг етакчи бўғини ва «Молия» фанининг асосий категориясидир. Бюджет мо- лиянинг асосий категориялари фаолиятини бирлаштиради, бюджет ор- қали маблағларни бир жойга тўпланиши ва ишлатилиши юз беради.
Турли мамлакатларда иқтисодий ва молиявий муносабатларнинг янада ривожланиши улардан сиёсий мақсадларда фойдаланиш, солиқ,
бож, кредит каби воситалар ёрдамида ички ва ташқи сиёсатда муайян ютуқларга эришиш имконини яратди. Бундай шароитда давлатнинг молиявий тизимни вужудга келтириш, уларнинг бир маромда ишла- шини таъминловчи қонунларни яратиш, жамият молиявий фаолият та- мойилларини ишлаб чиқиш масалалари долзарб муаммолардан бўлиб қолади. Республикамизда ҳам мустақилликка эришилгандан кейин, ушбу йўналишларда туб ислоҳотлар амалга оширила бошланди.

ҒАЗНАЧИЛИК ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ


Ғазначиликнинг келиб чиқиш шарт-шароитлари
Бозор муносабатлари ривожланиб бораётган бир пайтда дав- латнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий вазифаларни бажариши учун марказлаштирилган молиявий маблағларга эга бўлиш зару- рияти кучайиб боради. Илмий асосларга таянган бюджет сиёсати- нинг асосий йўналишлари молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш- ни барқарорлаштириш мақсадида давлат ихтиёридаги молия ре- сурсларини марказлаштиришдан иборат бўлади.
Мамлакатда бюджет-солиқ тизимини тузиш билан бирга давлат молиясини самарали бошқариш асосий масала ҳисобланади. Маъ- лумки, бошқарув – бу маълум бир ижобий натижага эришиш учун услублар ва тамойиллар йиғиндиси орқали бир объектга мақсадга мувофиқ таъсир этишдир, десак бўлади. Инсон фаолиятининг барча соҳаларига, жумладан, давлат молия соҳасига ҳам бошқарув жа- раёни тааллуқлидир.
Давлат молиясини бошқариш-давлат ўз вазифаларини бажари- шини таъминлаш, молия ресурсларини мобилизация қилишда маъ- лум самарага эришиш, молия ресурсларини бир тизим асосида тақ- симлаш ва ишлатиш ва ниҳоят, иқтисодий барқарорлаштириш ва жа- мият ривожи учун шароит яратиш борасида давлат томонидан кў- рилган тадбирларнинг йиғиндисидир. Давлат молиясини бошқариш- да ғазначиликни жорий этишдан мақсад-давлат бюджетини бошқа- риш соҳасини ривожлантириш, молия соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва замонавий интеграцион тизим яратишдир.
Қадимий манбалар шуни кўрсатадики, жамият ҳаётида мустаҳ- кам ўрин тутган пул ҳисоб-китоби билан боғлиқ молиявий муноса- батлар минг йиллар аввал пайдо бўлди. Молия-бюджет, солиқ-бож соҳаларида тўғри сиёсат юритилиши жамият тараққиётининг му- ҳим шарти ҳисобланди.
Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Греция, Хитой, Ҳиндистон, Италия, Қадимги Рим империяси қонунларида бож-хи- рож, солиқлар тўплаш, давлат ғазнаси ҳисоб-китоби масалаларига алоҳида эътибор берилган. Ғазначиликнинг келиб чиқиш тарихи узоқ даврни ўз ичига олиб, дастлабки куртаклари Қадимги Рим им- периясининг ҳукмронлик даврига тўғри келади.
«Ғазна» инглизча “treasure trove” cўзидан олинган бўлиб, ин- сонлар томонидан маълум бир мақсадларда ерга кўмилган олтин ва кумушнинг топилиши ҳамда бу топилма подшоларга тегишли бўл- ганлигини англатади.
Аҳоли учун юридик маълумотномада кўрсатилишича, ғазна деб ҳар қандай мулк эмас, балки фақат пуллар, яъни олтин ва кумуш тан- галар, валюталар, ва чет эл валюталари ёки қимматбаҳо тошлар, мар- варидлар, қуйма металлар, улардан ясалган буюмлар ва буюм парча- ларига айтилади. «Ғазна» ва «ғазначилик» сўзлари маъно жиҳатидан ҳар хил мамлакатларда турлича қабул қилинган. Албатта, бу сўзнинг ҳар хил тушунилиши турли мамлакатларнинг анъанавий ва маданий меросларининг эволюцион ривожланиш даражасига боғлиқдир.
Илгари молиявий ресурсларни бошқариш давлатларнинг ғазна ва ғазначилик ишлари билан шуғулланувчи махсус ходимига юклатил- ган. Унинг мажбуриятларига давлат ғазнасига молиявий ресурслар тушиши ва уларнинг сарфланиши устидан маълум даражада назорат ўрнатиш киритилган. Тор маънода эса “ғазна” пул тушадиган ва аниқ мақсадлар учун тўлов ўтказиладиган, яъни «масъул мансабдор шахс- лар пулни сақлайдиган жой» деган тушунчани англатган.
Рим империяси бошқарувида республика муассасаларининг ташқи кўриниши сақланиб қолган пайтда давлат ғазнасига “фиск” “fiskus calsaris”, яъни императорнинг фуқаролик ҳуқуқлари бошла- нишига туртки бўлган хусусий ғазнаси қарши қўйилган. Вақт ўти- ши билан “фиск” давлат даромадлари манбаларини ўзига тобе қи- либ олди. Тўла маънода кейинчалик ҳуқуқий томондан, ғазнани – “algariym” ютиб юборди ва давлат ғазнаси мақомига эга бўлди. Ўз навбатида, бундан давлат бошқарувчисининг мулки ажратиб олин- ди (partimonium pringipis). Бу янги давлат ғазнаси хусусий шахслар билан мулкий муносабатларга кириши, фуқаролик ҳуқуқларининг тан олинишини тақозо қилар эди. Лекин мулкий ва процессуал ҳу- қуқлар бўйича берилган асосларга кўра, унинг ҳуқуқий мақоми яқ- қол ажралиб турар эди.
Молиявий монополияларнинг активлари ортиб бориши билан, ғазналар уларнинг акцияларини омонат тариқасида қабул қила бош- лади. Шу тариқа ғазнада герб қоғозлари, почта маркалари, олтин ва бошқа иккинчи даражали активлар пайдо бўла бошлади.

Марказий банкнинг пайдо бўлиши ва тижорат банклари тизи- мининг такомиллашуви ғазначилик тизимининг қуйидаги ўзгариш- ларига олиб келди:


1-чизма

Download 133.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling