Давлат дастурлари асосида жисмоний шахслар учун тузиладиган 328992 сонли кредит шартномаси


Download 324.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana20.12.2022
Hajmi324.38 Kb.
#1037282
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Kredit Shartnoma



Давлат дастурлари асосида жисмоний шахслар учун тузиладиган 
328992 - сонли кредит шартномаси
 
Элликқала тумани
28.07.2022 йил
"Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки номидан 30.12.2019 йилдаги 15-17/555 - сонли
ишончнома асосида иш юритувчи ваколатли ходим ABDRAZAKOV ALISHER KALILAYEVICH
(бундан буён матнларда “Банк” деб юритилади) ҳамда бундан буён матнда «Қарздор» деб юритилувчи,
08.05.2003 йилда туғилган, ҳозирда Элликқала тумани Тоза боғ маҳалласи Қизиляримой 8 - уйда
истиқомат қилувчи, - ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИ ИИБ
томонидан берилган, KA серия 1304708 рақамли паспортга эга бўлган фуқаро QURBANMURATOV
G‘OFURJON ISABEK O‘G‘LI иккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Банк Қарздорга мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида кредит
бериш мажбуриятини, Қарздор эса ўз навбатида олинган кредитни белгиланган муддатда қайтариш ва
кредитдан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
2. КРЕДИТНИНГ АСОСИЙ ШАРТЛАРИ
2.1. Кредит суммаси: 22 800 000 (йигирма икки миллион саккиз юз минг) сўм.
2.2. Кредитдан фойдаланиш муддати: 36 (ўттиз олти) ой – 27.07.2025 йилгача.
2.3. Кредитнинг асосий қарзига нисбатан имтиёзли давр: 6 (олти) ой.
2.4. Кредит бўйича асосий қарзни қайтариш тўлов жадвали (графиги) мазкур шартноманинг
ажралмас қисми бўлиб ҳисобланувчи 1-сонли иловада белгиланган.
2.5. Кредит бўйича фоиз ставкаси йиллик: 14 (ўн тўрт) фоиз.
2.6. Асосий қарз ва фоизларни тўлаш муддати: График асосида, ҳар ойнинг 5 санасигача қоплаб
беради.
2.7. Кредитнинг мақсади: Асаларичиликни ривожлантириш учун аҳолига ажратилган кредитлар.
2.8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий
тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55-сонли Қарорига асосан кредит маблағлари Қарздорга у томонидан
мустақил танланган таъминотчи билан тузилган шартнома асосида келишилган нархда маҳсулот
етказиб берилганидан (иш бажарилганидан) ва Қарздор томонидан қабул қилиб олингандан сўнг ҳамда
ҳоким ёрдамчиси томонидан ўтказилган мониторинг натижасига кўра, таъминотчига 22 800 000
(йигирма икки миллион саккиз юз минг) сўм пул ўтказиш (нақд пулсиз) йўли билан ажратилади.

Download 324.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling