Давлат дастурлари асосида жисмоний шахслар учун тузиладиган 328992 сонли кредит шартномаси


Download 324.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana20.12.2022
Hajmi324.38 Kb.
#1037282
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Kredit Shartnoma

 
3.4. ҚАРЗДОРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ:
 
3.4.1. Олдиндан (3 банк иш куни давомида) банкни хабардор қилиб, кредит олишдан тўлиқ ёки
қисман воз кечиш;
3.4.2. Кредит бўйича қарзни муддатидан олдин ҳеч қандай жарималарсиз қайтариш.
3.4.3. Кредитлаш ва ҳисоб-китоблар бўйича Ўзбекистон Республикаси меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатлари ва Банкнинг ички меъёрий ҳужжатларидаги ўзгаришлар ҳақида Банкдан маълумот олиш.
 
4. ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ ВА ШАРТНОМА БАҲОСИ
 
4.1. Мазкур шартномада кўрсатилган шартлар асосида банк кредит суммасини қарздорнинг ссуда
ҳисобварағидан пул ўтказиш йўли билан таъминотчи томонидан етказиб берилган маҳсулот учун
тўлайди.
4.2. Қарздор берилган кредит учун фоизларни банкка мазкур шартномада белгиланган муддатда
ва миқдорда банк амалга оширган ҳисоб-китоб асосида тўлайди.
4.3. Асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилганда (муддати ўтган кредит), Қарздор банкка
бутун кечиктирилган давр учун шартномада белгиланган фоиз ставкасининг 1,5 баравар оширилган
миқдорида юқори фоиз тўлайди.
4.4. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳар куни банк томонидан ҳисоблаб борилади.
4.5. Қарздор шартнома шартларига асосан ажратилган кредитни ҳамда у бўйича ҳисобланган
фоизларни нақд пул ёки пул кўчириш йўли билан амалга оширади. Аввал фоизлар бўйича ҳисобланган
қарздорлик, кейин кредит бўйича асосий қарз қайтарилади (қопланади).
4.6. Мазкур шартнома бўйича банк ўзининг талабларини қаноатлантириш учун зарур бўлган
тегишли пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 783-моддасига мувофиқ
Қарздорнинг ҳисобварағи (карта, омонат ва бошқалар)дан унинг топшириғисиз сўзсиз (акцептсиз)
тартибда мемориал ордер асосида кўчириб (ундириб) олишга ҳақлидир.
 
5. КРЕДИТ ҚАЙТАРИЛИШИНИНГ ТАЪМИНЛАНИШИ
 
5.1. Мазкур шартнома асосида ажратилган кредит суммасининг 125 фоиз, яъни 28 500 000

Download 324.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling