Давлат фармакопеясида суюқланиш ҳароратини аниқлашнинг 4 хил усули келтирилганн


Download 174.18 Kb.
bet2/4
Sana09.04.2023
Hajmi174.18 Kb.
#1343241
1   2   3   4
Bog'liq
4-topshiriq farm kimyo.yangi

Қайнаш ҳарорати – модданинг нормал босим остида 101,325 кПа (760 мм симоб устуни) қайнаш бошланишидаги ҳарорат билан қайнашнинг тугашидаги ҳарорат оралиғидир.
Йиғувчи колбага дастлабки 5 томчи ҳайдалганидаги ҳарорат қайнашнинг бошланиш ҳарорати, олинган модданинг 95%и ҳайдалгандаги ҳарорат эса қайнаш тугашининг ҳарорати ҳисобланади.
Қайнаш ҳарорати аниқланувчи ускуна қуйидаги қисмлардан иборат (4 - расм):
1. Бўйнининг ўртасидан найча чиқарилган, ҳароратга чидамли шишадан тайёрланган, 100 мл ҳажмли ҳайдаш колбаси.
2. Ҳароратга чидамли шишадан тайёрланган совитгич. Совиткичдан чиққан найча йиғувчи колбага тушириш учун қайрилган бўлиши ёки совитгич алонж билан туташтирилиши мумкин. Қайнаш ҳарорати 1500C дан паст бўлган суюқликлар сув билан, 1500C дан юқори бўлганлари эса ҳаво ёрдамида совитилади.
3. Йиғувчи идиш сифатида силиндр ёки градуирланган колба олинади.
4. 0,50C дан градуирланган термометр.
5. Ўртасида диаметри 2 – 3 см тирқишли бўлган 12х12 см ўлчамли, қалинлиги 3 мм асбест картон.
6. Керакли ҳарорат, ҳавфсизлик ва ҳайдалиш назоратини таъминловчи қиздириш манбайи (газ горелкаси, сув ҳаммоми, электр қиздиргич ва ҳ.к.).
7. Ҳайдаш колбаси ва совитгични маҳкамлаш учун иккита штатив.

4-расм. Қайнаш ҳароратини аниқловчи ускуна


Лаборатория ишнинг мақсади: Дори моддалар суюқланиш ва қайнаш ҳароратини аниқлаш усулларини ўргатишдан иборат.
Мазмун ва кутилаётган натижа: Дори моддалар таҳлилида фармакопеявий усулларни қўллаш, фармакопеяда келтирилганн терминлар бўйича ишлаш. Дори моддалар суюқланиш ва қайнаш ҳароратини аниқлаш.
Лаборатория ишнинг режаси
1. Тадқиқот объектини суюқланиш ҳароратини аниқлаш .
2. Тадқиқот объектини қайнаш ҳароратини аниқлаш
Ишнинг мақсади: « Дори моддаларини суюқланиш ва қайнаш ҳароратини аниқлаш усуллари билан тингловчиларни таништириш.
Тадқиқот объекти: Терпингидрат, ментол, спирт.



Download 174.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling