Давлат фармакопеясида суюқланиш ҳароратини аниқлашнинг 4 хил усули келтирилганн


Жараённинг асосий босқичлари ва тадқиқотни олиб борилиши


Download 174.18 Kb.
bet3/4
Sana09.04.2023
Hajmi174.18 Kb.
#1343241
1   2   3   4
Bog'liq
4-topshiriq farm kimyo.yangi

Жараённинг асосий босқичлари ва тадқиқотни олиб борилиши:
Дори модда майдаланиб, 100-1050C да 2 соат қуритилади ёки сулфат кислота солинган эксикаторда 24 соат сақланиб қуритилгач, бир учи беркитилган, диаметри 0,9 – 1,0 мм, шишанинг қалинлиги 0,1 мм дан 0,15 мм гача бўлган капилларга солинади.
Бу капилярларнинг узунлиги ПТП ускунасида аниқлаш учун 20 см, иккинчи ускунада аниқлаш учун эса 6 – 8 см бўлиши лозим. Капилларга солинган модданинг шиббаланиши учун бир неча марта вертикал ҳолдаги баландлиги 50 см ли шиша найчадан сирти қаттиқ жойга туширилади. Капилларга жойланган модда қатламининг баландлиги 3 мм бўлиб, модда солинган капиллар аниқлашдан аввал эксикаторда сақланади.
Иккинчи усулда ички пробиркасининг тубидан 1 см масофага термометр жойлаштирилади.
Иккала ускунада ҳам дастлаб юқори тезликда, суюқланишга 100C қолганидан бошлаб эса секинлик билан қиздирилади.
Модданинг мўлжалланаётган суюқланиш ҳароратига 100C қолганда ускунага аниқланувчи модда солинган капилларлар ўрнатилади. Капиллярлар туби термометрдаги симоб шарчанинг ўртасида турадиган қилиб жойлаштирилади.
Ҳайдаш ҳароратини аниқлаш тартиби:
Ҳайдаш колбасига тиқин ёрдамида симоб шарчасининг устки қисми колбадан чиқарилган найчадан 1 см пастда турадиган тарзда термометр ўрнатилиб, штативга ўрнатилган асбест картон тирқишини зич беркитиладиган ҳолатда ҳайдаш колбаси қисқич ёрдамида штативга маҳкамланади. Колбадан чиққан найча шлиф ёки тиқин ёрдамида совитгич эса алонж ёрдамида йиғувчи идиш билан туташтирилади. 50 мл текширилувчи суюқлик силиндрда ўлчаб олиниб, воронка ёрдамида ҳайдаш колбасига солинади ва колбага бир неча бир томони кавшарланган капиллар ёки майда чинни бўлаги солиниб, алонж ёки совитгичдан чиққан найча 2,5 см йиғувчи идишга тушиб турадиган ҳолатда ўрнатилади. Қиздириш бошлангач, қайнашнинг бошланиш ҳолати белгилаб олинади ва қиздириш минутига 3 – 4 мл суюқлик ҳайдаладиган қилиб мосланади. Олинган суюқликнинг 95% ҳайдалгач, қайнашнинг тугаш ҳарорати аниқланади.
Кузатилган қайнаш ҳарорати формула ёрдамида нормал атмосфера босимига қайта ҳисобланади:

Ткузатилган=Т+К (П-П1)


Т — кузатилган қайнаш ҳарорати;


П — нормал барометрик босим (101,3 кПа);
П1 — тажриба ўтказилган муҳит барометрик босими;
К — босимнинг ҳар бир мм симоб устунига бўлган инкремент.



Кузатилган қайнаш ҳарорати, 0C

К нинг қиймати

00C дан паст

0,04

1000C дан 1400C гача

0,045

1410C дан 1900C гача

0,05

1910C дан 2400C гача

0,055

2400C дан кўп

0,06

Икки кетма-кет аниқлаш натижасида кузатилган қайнаш ҳарорати орасидаги фарқ 10C дан ортиқ бўлмаслиги керак.

Текшириш натижасида олинган натижаларни таҳлил қилиш ва ҳисоблаш;


Ўқув-тадқиқот ишлари асосида хулосалар чиқариш ва баённомаларни расмийлаштириш.

Download 174.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling