Давлат фармакопеясида суюқланиш ҳароратини аниқлашнинг 4 хил усули келтирилганн
Download 174.18 Kb.
|
4-topshiriq farm kimyo.yangi
Асбоб ва ускуналар. Тадқиқот ишларини олиб борилиши учун қуйидагилар зарур:
- электрон тарози; аналитк тарози - 25мл, 50мл, 100мл, 200мл, 250 мл и 500 мл ли ўлчов колбалар; - пробиркалар, бюкс цилиндрлар, конуссимон колбалар; юмалоқ тубли колба; ҳайдалган сувни йиғувчи идиш; совитгич. - фильтр қоғози; - реактивлар; - эритувчилар. Кимё лабораторияларига фақатгина хавфсизлик техникаси билан танишиб махсус журналга имзо қўйган тингловчиларгина кириб ишлашга рухсат берилади. Лаборатория ишига тушишдан олдин тингловчилар техника хавфсизлигини тушунгандан сўнг рухсат берилиши лозим: • лабораторияда тозалик ва техника хавфсизлигига риоя қилиш шарт; • кимёвий реактивлар қадоғида ёзилган кўрсатмалар асосида сақланиши шарт; • ишни тугатгандан сўнг иш жойини тозалаш, кимёвий қолдиқларни нейтраллаш ва идишларни зарарсизлантириш шарт; • кимёвий реактивларнинг қолдиғини, органик эритувчилар ва сувли кимёвий моддалар эритмасини раковинага тўкиш мумкин еэмас. Бундай қолдиқлар махсус идишларга солинади (шиша). Лаборатория иш жойида овқатланиш ва озиқ овқат махсулотларини сақлаш ман этилади. Сув ичиш ва дори моддаларини мазасини татиб кўриш ман этилади. Моддаларни хидини захарли эмаслигига ишонч хосил қилингандан сўнг аниқлаш мумкин. Лабораторияда хар доим қуйидагини есда сақлаш лозим: неорганик бирикмалар токсик хусусиятга эга бўлганлари жуда кўп ва бундан ташқари алангада портлаш хусусиятига эга. Лаборатория халатда бўлиш шарт. Захарли ва ўювчи ишқор, кислота моддалари билан ишлаганда эҳтиёт чораларини қўллаш шарт. Лаборатория столларида шахсий буюмларни қўйиш, устки кийимларни илишва оёқ кийимларни қолдириш мумкин эмас. Эритмаларни қиздириш жараёнида пробирканинг боши девор томонга қаратилиши лозим. Сувда яхши эримийдиган ва пробиркада озроқ сув қолганда эритма тошиб учиши эхтимоли мавжуд. Органик модда қатлами остидаги сув қайнаб отилиш эхтимоли мавжуд. Шунинг учун пробирка бош қисмини иложи борича хеч ким йўқ томонга қаратилади. Захарли хидли моддалар билан ишлаганда хаво тортувчи ускуна тагида иш бажарилиши лозим. Идишларни қуритиш шкафида 1100-1400 C да қуригунча қолдирилади ва уша эрда совутилади. Оловли спиртовка ёки электроплиткада идишларни қуритиш ман этилади Download 174.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling