Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг
-боб. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Download 45.06 Kb.
|
mehnat shartnomasi namunasi 13.01.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иш берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга
- Давлат фуқаролик хизматчиси қуйидаги мажбурияларга эга
- Иш берувчи қуйидагиларга мажбур
2-боб. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
6. Давлат фуқаролик хизматчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг ўзига хос хусусияти ва мураккаблигига, бажарилган ишларнинг миқдори ҳамда сифатига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда иш ҳақи олиш; касбий компетенциялари ва алоҳида хизматлари учун рағбатлантирилиш; Иш берувчининг маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан мунтазам равишда малакасини ошириб бориш; давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда ҳамда шартларда Шартнома ўзгартишлар киритиш ва бекор қилиш; ўз мансаб ваколатларини, хизмат мажбуриятларини ва жавобгарлигини белгиловчи Лавозим йўриқномаси ва бошқа ҳужжатлар билан танишиш; меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ бўлган иш ўрнига эга бўлиш; иш вақти давомийлигининг чегарасини, (мавжуд бўлган тақдирда – қисқартирилган иш вақтини белгилаш), ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари, шунингдек йиллик меҳнат таътиллари бериш орқали таъминланадиган тарзда дам олиш; қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниши, шунингдек давлат пенсия таъминотини олиши; Иш берувчининг қонунга хилоф қарорлари ва қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи давлат органига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига ёхуд судга шикоят қилиш; Иш берувчининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш; давлат фуқаролик хизматидаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар фактлари тўғрисида Иш берувчига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган тақдирда, давлат ҳимояси билан таъминланиш; хизматга оид масалалар юзасидан Иш берувчига ўз фикрини билдириш, ўзи давлат фуқаролик хизматини ўтаётган ташкилотининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш; ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси Иш берувчи ҳамда бошқа мансабдор шахслар томонидан ҳурмат қилиниши; Иш берувчи томонидан қайта тайёрлаш ва малака оширишга юборилган тақдирда, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда давлат фуқаролик хизмати лавозимининг ва иш ҳақининг сақланиб қолиши; қонунчиликда белгиланган тартибда давлат фуқаролик хизматини ўташ вақтида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланиши ва маънавий зиённинг компенсация қилиниши; ўзининг меҳнат ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилиш; давлат фуқаролик хизмати масалалари юзасидан махсус ваколатли давлат органига мурожаат қилиш; ўзининг шахсий ҳужжатлари тўплами билан танишиш. касаба уюшмаларига ҳамда ходимлар ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи бошқа ташкилотларга бирлашиш; давлат фуқаролик хизматчиси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 7. Иш берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: давлат фуқаролик хизматчисидан ўз меҳнат мажбуриятларини бажаришни, шунингдек ундан қонунчилик ҳужжатларига, ички меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этишни талаб қилишга; қонунчиликда белгиланган тартибда ротация қилиш; давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан белгиланган тартибда интизомий жазо чораларини қўллаш; Иш берувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 8. Давлат фуқаролик хизматчиси қуйидаги мажбурияларга эга: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳамда бошқа қонунлар ва қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш; Лавозим йўриқномасида белгиланган ўз хизмат мажбуриятларини виждонан бажариши, ташкилот томонидан белгиланган одоб-ахлоқ қоидаларига, ички меҳнат тартиб қоидаларига, хизматга оид ахборот билан ишлаш тартибига, шунингдек давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ бошқа қоидаларга риоя этиши; давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган, давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ бўлган чекловларга риоя этиш; ўз ваколатларини амалга оширишда ҳам, хизматдан ташқари муносабатларда ҳам манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, холис ва беғараз бўлиш, миллат ва элатларнинг тиллари ва урф-одатларига ҳурмат кўрсатиш; давлат фуқаролик хизматининг нуфузини туширишга олиб келиши ёки уларнинг ўз хизмат вазифаларини виждонан бажаришига шубҳа туғдириши мумкин бўлган ҳаракатлардан (ҳаракатсизликдан), шу жумладан ўз хизмат вазифаларини бажараётганда ҳар қандай шаклдаги камситишдан, нохолисликдан ёки кимгадир нисбатан алоҳида муносабатда бўлишдан тийилиши, ўз хизмат фаолиятига нисбатан қонунга хилоф таъсир кўрсатилиши имкониятига йўл қўймаслик; ўз хизмат мавқеидан шахсий ва бошқа ғайриқонуний мақсадларда фойдаланмаслиги, шунингдек Иш берувчининг, уларнинг мансабдор шахсларининг ва фуқароларнинг фаолиятига қонунга хилоф таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик; қонунда белгиланган муддатларда ва тартибда ўз даромадлари ҳамда мол-мулки тўғрисида декларация тақдим этиш; Иш берувчининг, юқори турувчи орган ва ташкилотларнинг буйруқлари, топшириқлари, қарорлари, кўрсатмаларини бажариш (бундай буйруқ, топшириқ, қарор, кўрсатма яққол қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган ҳолатлар бундан мустасно); давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш, шунингдек ўз хизмат мажбуриятларини бажариши чоғида олинган мазкур маълумотларни ошкор қилмаслик, шу жумладан давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти тугаганидан кейин ошкор этмаслик; Иш берувчи мулкининг бутун сақланишини таъминлаш, ўзига ишониб топширилган мулкдан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиш; меҳнатни муҳофаза қилиш ва техник хавфсизликни таъминлаш қоидаларига қатъий риоя қилиш; мунтазам равишда касбий компетенциясини ошириб бориш; қонунчиликда белгиланган тартибда ротация қилиниш; хизмат гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган ёки давлат фуқаролик хизматчиси лавозимдан озод этилган тақдирда, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда хизмат гувоҳномасини қайтариб топшириш. давлат фуқаролик хизматчиси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин. 9. Иш берувчи қуйидагиларга мажбур: давлат фуқаролик хизматчисига хизмат вазифаларини бажаришда зарур хавфсиз ва самарали меҳнат шароитларини яратишни таъминлаш, уни касбий конпетенцияларини ошириш; давлат фуқаролик хизматчисини меҳнатни муҳофаза қилиш ва техник хавфсизликни таъминлаш қоидалари, Лавозим йўриқномаси, жамоа шартномаси ва бошқа ички локал ҳужжатлар билан таништириш; давлат фуқаролик хизматчисига хизмат гувоҳномасини бериш; иш ҳақи ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда тўлаш; давлат фуқаролик хизматчисининг самарали фаолият юритиши ва касбий компетенциясини узлуксиз равишда ошириш учун зарур бўлган билимлар, кўникмалар ва малакаларни эгаллаши учун шарт-шароитлар яратиш; давлат фуқаролик хизматчисининг хизмат вазифаларини тегишли тартибда бажариш, фаолияти юзасидан юқори самарадорлик кўрсаткичларига ва бошқа ютуқларга эришишганлиги учун қўшимча рағбатлантириш чораларини кўриш; давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва локал ҳужжатларда белгиланган шартларга риоя қилиш; давлат фуқаролик хизматчисига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хизмат вазифаларини бажариш оқибатида етказилган зарарни қоплаб бериш; давлат фуқаролик хизматчисини хизмат сафарига юбориш, бошқа давлат органига вақтинча хизмат сафарига юбориш ҳамда ротация тартибида бошқа давлат фуқаролик хизмати лавозимига ўтказилиши билан боғлиқ харажатларнинг, шу жумладан яшаш ва транспорт харажатларининг ўрнини қоплаш билан боғлиқ ҳаражатларни давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга ошириш; давлат фуқаролик хизматчисидан Шартномада ва Лавозим йўриқномасида кўрсатилмаган лавозим мажбуриятларини бажаришни талаб қилмаслик. Иш берувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин. Download 45.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling