Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг


-боб. Давлат фуқаролик хизматчисининг интизомий жавобгарлиги


Download 45.06 Kb.
bet6/8
Sana26.01.2023
Hajmi45.06 Kb.
#1126292
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
mehnat shartnomasi namunasi 13.01.2023

7-боб. Давлат фуқаролик хизматчисининг интизомий жавобгарлиги

29. Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан лавозим йўриқномасига ва Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида белгиланган чекловларга риоя этмаганлик унга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш учун асос бўлади.


30. Давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиши турлари, асослари ва муддатлари “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан белгиланади.


8-боб. Давлат фуқаролик хизматчисини
ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш
31. Давлат фуқаролик хизматчисини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш Иш берувчи томонидан қуйидагилар орқали таъминланади:
меҳнат таътили ва ижтимоий таътиллар бериш;
ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш;
ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
давлат пенсия таъминоти.
32. Давлат фуқаролик хизматчисига қуйидаги ижтимоий ҳимоя чоралари кафолатланади:
ротация тартибида бошқа давлат фуқаролик хизмати лавозимига ўтказилиши билан боғлиқ харажатларнинг, шу жумладан яшаш ва транспорт харажатларининг ўрнини қоплаш;
турар жой майдони, хизмат транспорти билан ёки уй-жой ва транспорт харажатлари учун пулли компенсация билан қонунчиликда белгиланган ҳолларда ҳамда тартибда таъминлаш.
33. Давлат фуқаролик хизматчисига қонунчиликка мувофиқ бошқа ижтимоий ҳимоя чоралари ҳам қўлланилиши мумкин.


9-боб. Давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини тугатиш асослари

34. Давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади:


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида назарда тутилган тартибда бекор қилинганлиги;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг давлат фуқаролик хизматчиси томонидан йўқотилганлиги;
давлат фуқаролик хизматчисининг давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаши учун аҳамиятга эга бўлган ёлғон ахборот тақдим этилганлиги;
давлат фуқаролик хизматчиси томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги (суд томонидан айбдор деб топилганда);
давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини давом эттириш имкониятини истисно этувчи жазога тортилганлигига доир суд ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги, шунингдек унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги суднинг ажрими;
давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловларга давлат фуқаролик хизматчиси томонидан риоя этилмаганлиги.
35. Шартнома бекор қилинган тақдирда ҳисоб-китоблар амалдаги қонунчиликка мувофиқ тақдим этилади.



Download 45.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling