Мавзу: Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш


Download 0.52 Mb.
bet1/13
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1571395
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Бизнес субьектларини банкротлиги

Мавзу: Бизнес субъектларининг банкротлиги. Бизнес субъектлари фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш.

Режа:

1. Банкротлик тушунчаси ва таомиллари

2. Бизнес субъектларини қайта ташкил этиш ва тугатиш тушунчалари.

3. Бизнес субъектларини қайта ташкил этиш ва тугатиш усуллари.

4. Ҳуқуқий ворислик тушунчаси

ТАЯНЧ СЎЗЛАР:

  • молия-хўжалик фаолияти ― тадбиркорлик субъектларининг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, савдо ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни юритиш билан боғлиқ фаолияти;
  • рўйхатдан ўтказувчи орган Давлат хизматлари марказлари;
  • тугатиш ― рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига тадбиркорлик субъектини тугатиш тўғрисидаги ёзувларни қайд этиш;
  • тўхтатиш ― якка тартибдаги тадбиркорлик субъектининг фаолиятини ўз ташаббуси билан ихтиёрий равишда тўхтатиши;
  • тугатувчи ― тижорат ташкилоти муассиси(лари) (қатнашчилари) ёки у(лар) томонидан тайинланган шахс(лар) (тугатиш комиссияси). Якка тартибдаги тадбиркор томонидан унинг фаолиятини тўхтатиш учун белгиланган тартибда тайинланган жисмоний шахс ҳам тугатувчининг ваколатларидан фойдаланади;

Банкротлик тушунчаси

“Банкротлик” италянча “banco rotto” сўзидан олинган бўлиб, том маъноси курсининг (ўриндиқнинг) синиши деб тушунилсада, иқтисодиётда бу сўз қарздорнинг ночор аҳволга тушиб қолиши, инқирози, барбод бўлиши деб ҳам ишлатилади.

Банкротлик (иқтисодий ночорлик) – иқтисодий суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги.

Банкротлик (иқтисодий ночорлик) – иқтисодий суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги.


Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling