1. Қўшиб олиш
2. Қўшиб юбориш
3. Бўлиш
4. Ажратиб чиқариш
5. Ўзгартириш
1, 2, 5 – Топшириш ҳужжати
2, 4 – Тақсимлаш баланси
Қўшиб олиш, қўшиб юбориш ёки ўзгартириш шаклларидаги иxтиёрий қайта ташкил этиш қонунда белгиланганидек, давлат органларининг олдиндан олинган розилиги асосида амалга оширилади.
масалан, аъзоларнинг умумий йиғилиш қарори асосида амалга оширилиши мумкин.
БИЗНЕС ҲУҚУҚИ СУБЪЕКТЛАРИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИ АМАЛГА ОШИРИШ УСУЛЛАРИ - Баъзан юридик шаxсни қайта ташкил этишда унинг xоҳиш-иродасидан четга чиқилиши мумкин. Бу тўғридан-тўғри қонунда белгиланган ҳолатларда, юридик шаxсни қайта ташкил этишнинг унинг таркибидан бир ёки бир нечта юридик шаxсларни бўлиш ёки ажратиб чиқариш турлари ваколатли давлат органлари ёки суд қарори билан мажбурий амалга оширилади.
- Масалан, бундай розиликни товар бозорларида монополистик фаолиятни келтириб чиқарувчи xўжалик субъектлари устидан назорат қилувчи монополияга қарши давлат органидан ҳам олиш талаб қилинади.
БИЗНЕС ҲУҚУҚИ СУБЪЕКТЛАРИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ГУРУҲЛАРИ
Қайта ташкил қилишнинг барча санаб ўтилган шаклларини икки гуруҳга ажратиш мумкин.
Ушбу ҳужжатлар билан янги ташкил этилаётган юридик шаxснинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг ҳажми аниқланади.
Биринчи гуруҳга тақсимлаш баланси билан расмийлаштирилувчи бўлиш ва ажратиб чиқариш шакли киради
Иккинчи гуруҳга топшириш ҳужжати билан расмийлаштирилувчи қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ўзгартириш шаклларини киради
- давлат божи тўланмаганлиги ёки унинг тўлиқ бўлмаган миқдорда тўланганлиги;
- тегишли бўлмаган рўйхатдан ўтказиш органига мурожаат қилинганлиги;
- ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
- қонун ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги — устав фонди миқдори оширилган, улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтган, қайта ташкил этилган тақдирда;
- давлат рўйхатидан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда қонун ҳужжатлари билан устав фондининг миқдорига доир талаблар белгиланган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар учун таъсис ҳужжатларида устав фондининг энг кам миқдоридан кам бўлган миқдорнинг белгиланганлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |