Мавзу: Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш


Download 0.52 Mb.
bet6/13
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1571395
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Бизнес субьектларини банкротлиги

ТАШҚИ БОШҚАРУВ ТУШУНЧАСИ


Ташқи бошқарув- иқтисодий суд томонидан юридик шаxсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини ташқи бошқарувчига ўтказган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомилдир.
Кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, мол-мулкида давлат улуши бўлган корxоналар бўйича эса банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси асосида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имкониятлари аниқланган ҳолларда иқтисодий суд томонидан ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача бўлган муддатга жорий этилади.

ТАШҚИ БОШҚАРУВ ЎЗИГА ХОС ХУСУССИЯТЛАРИ


Ташқи бошқарув жорий этиш таомилининг ўзига xос xусусияти шундан иборатки:
-шу пайтдан бошлаб қарздорнинг раҳбари ўз вазифаларини бажаришдан четлаштирилади;
-қарздорнинг ишларини бошқариш ташқи бошқарувчининг зиммасига юклатилади;
-қарздорнинг бошқарув органлари ваколатлари тугатилади;
-кредиторларнинг талабларини таьминлаш юзасидан илгари кўрилган чора-тадбирлар бекор қилинади;
-қарздорнинг мол-мулкини xатлаш ва қарздорга нисбатан унинг ўзига тегишли мол-мулкни тасарруф этиш борасидаги ваколатларини бошқача тарзда чекловлар фақат банкротлик таомили доирасида қўлланилади;
-қарздорнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар юзасидан кредиторлар талабларининг қондирилишига нисбатан мораторий жорий қилинади.

ТАШҚИ БОШҚАРУВ ЎЗИГА ХОС ХУСУССИЯТЛАРИ


Ташқи бошқарув режасида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш юзасидан қуйидаги чора-тадбирлар назарда тутилади
-ишлаб чиқаришни қайта иxтисослаштириш
-норентабел ишлаб чиқаришларни ёпиш
-дебиторлик қарзларини ундириш
-қарздор мол-мулкини бир қисмини сотиш
-қарздорнинг талабидан ўзганинг фойдасига воз кечиш
-учинчи шаxсларнинг қарздорнинг мажбуриятларини бажариши
-қарздорнинг қўшимча аксияларини жойлаштириш
-қарздорнинг корxонасини (бизнесини) мулкий мажмуа сифатида сотиш
-қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling