Иқтисодий суд томонидан банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида қарздор ва кредиторлар келишув битими тузишга ҳақлидирлар. Келишув битимини тузиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш, уни тузиш тартиби, шакли ва мазмуни, ўзига xос xусусиятлари, ҳақиқий эмаслиги ва оқибатлари қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. Банкрот корхонани тугатиш. Тугатишга доир иш юритиш муддати бир йилдан ошмаган муддатда амалга оширилади. Бу муддат зарурат бўлганда суднинг ажрими билан узайтирилиши мумкин. Тугатишга доир иш юритиш мобайнида қарздорнинг тўлов қобилияти тикланишига етарли асослар, яъни молиявий таҳлил маълумотлари билан тасдиқланган асослар пайдо бўлса ва қарздорга нисбатан суд санацияси ва (ёки) ташқи бошқарув таомили жорий этилмаган бўлса, тугатиш бошқарувчиси мазкур ҳолатлар аниқланган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида тугатишга доир иш юритишни тугатиш ва ташқи бошқарувга ўтиш ҳақидаги илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мақсадида кредиторлар йиғилишини чақиришга мажбурдир. БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДАГИ СУД ИШИ
Судья банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича қўйидаги суд ҳужжатларидан бирини қабул қилади:
қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор;
банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш;
келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрим.
Бенефициар ва аффилланган шахслар
Бенифициар – мажбуриятни таъминлаш усулларидан бири бўлган кафолатда принципалнинг кредитори. Кафолатда принципалнинг бенефициар олдидаги ўз асосий мажбурияти лозим даражада бажаришини таъминлайди.
Аффилланган шахс деб – юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар воситасида ёхуд бирор-бир фуқаролик–ҳуқуқий муносабатлар асосида бир-бирининг фаолиятига таъсир кўрсатишга қодир бўлган юридик ва жисмоний шахсларга айтилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралда “Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4146-сон Қарорининг мазмуни
Бенефициар ва аффилланган шахсларнинг биргаликдаги хатти-ҳаракатлари оқибатида сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари аниқланганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳукми мазкур шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда субсидиар жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |