Мавзу: Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш


Download 0.52 Mb.
bet4/13
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1571395
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Бизнес субьектларини банкротлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 224-Қарорнинг қоидалари


Суд бошқарувчиси ва ДСИ ходимлари томонидан қарздорнинг молиявий-хўжалик фаолиятини сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш юзасидан таҳлил қилиш тартибини аломатлайди.

Сохта банкротлик аломатларининг мавжудлигини (йўқлигини) аниқлаш


қарздор мажбуриятларининг унга тегишли барча активлар билан таъминланганлиги
соф активлар миқдори
Сохта банкротлик аломатларининг мавжудлигини (йўқлигини) аниқлаш учун қарздорнинг ўрганилаётган даврдаги тўлов қобилияти таҳлил қилинади. Қарздорнинг кредиторлар олдидаги тўлов қобилияти даражасини тавсифлайдиган кўрсаткичларга қуйидагилар киради.
қарздор мажбуриятларининг унга тегишли жорий активлар билан таъминланганлиги

БАНКРОТЛИК ТАОМИЛЛАРИ


Кузатув, суд санацияси, келишув битими, ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш юридик шаxснинг банкротлиги тўғрисидаги иш кўрилаётганда амалга ошириладиган таомиллар ҳисобланади.
Якка тартибдаги тадбиркорнинг банкротлиги тўғрисидаги иш кўрилаётганда эса фақатгина келишув битими ва тугатишга доир иш юритиш каби таомиллар қўлланилади. Судгача санация қилиш ёки қарздорни иxтиёрий равишда тугатиш суддан ташқари бажариладиган таомиллар жумласига киради.

СУДГАЧА САНАЦИЯ ҚИЛИШ


Судгача санация қилиш қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги иш юритиш қўзғатилгунга қадар амалга оширилади ҳамда қарздорнинг тўлов қобилиятини, иқтисодий жиҳатдан қодирлигини тиклаш ҳамда келгусида самарали фаолият кўрсатиши учун шароит яратилиб берилишини ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Банкротликнинг олдини олиш мақсадида қарздорнинг муассислари, бошқарув органи ёки қарздор мол-мулкининг эгаси банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза xўжалик судига тақдим этилгунга қадар қарздорни молиявий жиҳатдан соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни кўради.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling