Давлат фуқаролик хизматчисига қандай рағбатлантириш чоралари қўлланилади?
Download 17.74 Kb.
|
Давлат фуқаролик хизматчисига қандай рағбатлантириш чоралари қўлланилади
Давлат фуқаролик хизматчисига қандай рағбатлантириш чоралари қўлланилади? Маълумки, жорий йилнинг 8 август куни давлатимиз раҳбари томонидан “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун имзоланди. Қонун 10 та боб ва 64 та моддадан иборат. Ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш ва кадрлар ротацияси, тадбиркорлик фаолияти, манфаатлар тўқнашувини тақиқлаш, даромадлар ва мол-мулкни мажбурий декларациялаш ва бошқа муносабатларни назарда тутмоқда. Қонунига кўра, давлат фуқаролик хизматчилари мақоми сайланиб лавозимга қўйиладиган ва фаолияти алоҳида қонун билан тартибга солинадиган касб ва лавозимларга қўлланмайди. Жумладан, Президент, Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати девони ходимлари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари, судьялар ва суд тизими ходимлари, Марказий банк бошқаруви аъзолари, прокуратура, ички ишлар, мудофаа ишлари, фавқулодда вазиятлар, Миллий гвардия, Давлат божхона хизмати, ДХХ, Президент хавфсизлик хизмати органларида ишлаётган хизматчилар, шу билан бирга ҳарбий хизматчилардир. Бундан ташқари, давлат органларининг техник, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ходимларига ҳам давлат фуқаролик хизматчилари сифатида қаралмайди. Қонуннинг 4-моддасига асосан, давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимларда ишловчи ходимларгина давлат фуқаролик хизматчилари ҳисобланади. Яъни, давлат органлари ва давлат ташкилотларидаги ходимлар давлат фуқаролик хизматчилари ҳисобланади. Бироқ ҳамма ходимлар ҳам давлат фуқаролик хизматчилари бўлмайди. Қабул қилинган қонуннинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтсак. Қонуннинг 31-моддаси 3-қисми: “давлат фуқаролик хизматчисининг шахсий ҳужжатлари тўплами электрон шаклда юритилади” деб белгиланди. Бу норманинг киритилиши қонун кучга кирган санадан (2022 йил 10 ноябрда) бошлаб ходимларнинг шахсий ҳужжатлари тўплами электрон шаклда юритила бошланади. Бу эса ходимларнинг шахсий ҳужжат юритилиши ва айланмаси (ходим бошқа ишга ўтганда, ротация қилинганда, пенсияга чиқишда)да қулайлик яратади. Қонуннинг 44-моддасига мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчисига қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкинлиги кўрсатилди. Булар: лавозим маошига қўшимча устамалар; пул мукофоти; навбатдан ташқари малака даражасини бериш; миннатдорчилик эълон қилиш; қимматбаҳо совға, эсдалик ёки кўкрак нишони ёхуд ёрлиқ билан мукофотлаш. Шунингдек, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун билан янгича турдаги интизомий жазо турлари жорий қилинади. Хусусан, Қонуннинг 46-моддасига асосан, давлат фуқаролик хизматчиларига қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин бўлади: ҳайфсан; ўртача иш ҳақнинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдордаги жарима; малака даражасини пасайтириш; лавозимини пасайтириш; эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш. Янгиликлардан бири, давлат фуқаролик хизматида ишлайдиган ходимларга малака даражасини пасайтириш ҳамда лавозимини пасайтириш интизомий жазолари қўшилганлиги бўлди. Шу билан бирга, амалдаги Меҳнат кодексининг 181-моддасига мувофиқ, агар корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидаларида кўрсатилган бўлса, ходимга ўртача иш ҳақнинг 50 фоизигача жарима ҳам қўлланилиши мумкин. Янги қонунга асосан давлат фуқаролик хизматчиларига фақатгина 30 фоизлик жарима қўлланилиши мумкин. Download 17.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling