Давлат кадастрининг ягона тизимида картография-геодезия кадастирини юритиш Режа


Геодезия-картография давлат кадастрини юритиш


Download 70 Kb.
bet3/3
Sana25.02.2023
Hajmi70 Kb.
#1229749
1   2   3
Bog'liq
1446979662 62058

3. Геодезия-картография давлат кадастрини юритиш.
Геодезия-картография давлат кадастрини юритиш қуйидагилар билан таъминланади:

  1. аэрокосмик суратга олишларни, топография-геодезия, картография, тупроқшунослик, агрокимё, геоботаника, геология, гидрогеологияга оид ва бошқа изланишлар ва тадқиқотларни ўтказиш, геодезия пунктларини, геодезия ва картографияга оид божарилаётган ишларни ҳисобга олиш ва боҳолаш, турли юридик ва жисмоний шахслар томонидан геодезия-картографияга оид бажарилган ишларни рўйхатга олиш;

  2. геодезия-картографияга оид ишлар, турли геодезия пунктларнинг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги хисоботларни тузиш;

  3. жорий тадқиқотлар, суратга олишлар ва хариталар тайёрлаш ҳамда боқа материаллардан фойдаланган ҳолда геодезия-картографияга оид маълумотла мажмуини яратиш ва тартибга солиб туриш.

Геодезия-картография давлат кадастрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамаси хузуридаги геодезия, картография ва давлат кадастрлари Бош бошқармаси ҳамда унинг махсус корхоналари томонидан амалга оширилади.
Геодезия-картография давлат кадастрини юритиш соҳасида Бош бошқармага қуйидаги ваколатлар берилган:

  1. Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этиладиган геодезия-картографияга оид ишлар бўйича ахборотларнинг таркиби, ҳажмлари ва уларга қўйиладиган техник талабларни белгилаш;

  2. Республиканинг бутун худуди бўйича геодезия-картография давлат кадастрини юритилишини ташкил этиш;

  3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ва бошқа манфаатдор идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда турли кадастрларни ташкил этиш ҳамда юритиш учун зарур бўладиган ташкилий ишларни бажарилишида қатнашиш;

  4. Қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикасини мустақил давлат сифатида дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини таниётганлигини, мамлакатда эса бозор иқтисодиётини қарор топаётганлиги ўз навбатида геодезия – картографияга оид ишларга бўлган талабни кескин оширмоқда. Негаки яратилаётган давлат кадастрлари ягона тизимлаги барча кадастрлар бирини навбатда геодезия – картография материаллари (маълумотлари) билан таъминланиши зарур. Бундан ташқари, давлат чегараларини аниқлаш, уларни демокрация қилиш ҳамда даҳлсизлигини таъминлаш, халқ хужалиги мақсадлари учун турли туман юқори сифатли план – картографик материаллар тайёрлаш ҳам айнан геодезия – картографияга оид ишларни кенг қўламда олиб бориш заруриятини туғдиради.


Фойдаланилган адабиётлар.

  1. Ўзбекистон Республикасининг қонуни “Геодезия ва картография тўғрисида” Т.1997

  2. Ўзбекистон Республикасининг қонуни “Давлат кадастри тўғрисида” Т.2000

  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармаси тўғрисида низом. Вазирлар маҳкамасининг 1996 йил 31 январидаги 44-сонли қарорига 1-илова. Т.1996.

  4. Нурматов Э.,Ўшанов Ў. Геодезия. Т.,Ўзбекистон 2003.

Download 70 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling