Давлат кадастрининг ягона тизимида картография-геодезия кадастирини юритиш Режа


Download 70 Kb.
bet1/3
Sana25.02.2023
Hajmi70 Kb.
#1229749
  1   2   3
Bog'liq
1446979662 62058


Давлат кадастрининг ягона тизимида картография-геодезия кадастирини юритиш


Режа:


1. Харита , план, график ва автосуратлар буйча тушунча.
2. Геодезия – картография давлат кадастрининг мазмуни, таркибий кисмлари ва тамойиллари.
3. Геодезия-картография давлат кадастрини юритиш.
1. Харита, план, график ва автосуратлар буйча тушунча.
Халқ хужаликлари мақсадлари учун харита ва планлар таёрлаш, жойниниг профилини аниқлашда тасвирга олиш мухим аҳамятга эгадир. Жойнинг харитасини хар хил масиштабда тузиш мақсадида бажариладиган геодезик улчамлар ,тасвирга олиш (съёмка) дейлади.Одатда съмкага горизантал (контурли) вертикал ва топографик турларга булинади. Горизантал съёмка натижасида жойнинг контурли харитаси ҳосил қилинади.Вертикал съёмкада жой нуқталарипланли ўринлари ва баландлиги топилади ва улар бўйича участка тафсилоти ва рельфи горизонталлар дилан тасвирланади .Горизонтал ва вертикал съёмкалар мажмуи полографик съёмкаларни ташкил этади. Горизонтал, вертикал ва полографик сёмкалар майдонларда ягонапланли ва баландлик координаталар сестемалари асосда амалга оширилади.
Геодезия улчашлари асосида яратиладиган жойнинг плани айникса мухимдир. Жойнинг плани деб, унинг проекциясини горизонтал текислашда ухшаш ва кичрайтирилган куринишдаги тасвирга айтилади. Жой элементлари (хайдалма ерлар, боглар, дарелар, бинолар ва хок ) чегаралари курсатилган планлар контурли,улардан ташкари рельеф хам курсатилса, топографик планлар дейилади. Катта майдонлар учун одатда хариталар тайерланади. Бутун ер сиртининг ва унинг ката кисмларини сатхий сирт эгрилигини хисобга олиб, текисликда умумлаштириб кичрайтирилган тасвири харита дейилади. План ва харита Билан бир каторда баъзан жойнинг профилини аниклаш хам зарур булади. Берилган йуналиш буйича жой вертикал кесимининг кичрайтирилган тасвири профиль дейилади.
Харита ва плонларни яратиш учун купинча аэрофотосуратдан фойдаланилади, у марказий проекцияни ифодалайди, унда жой нукталар, нурлари аэрофотоапарат объективининг оптил маркази булган бир нуктадан уйиб, расмли текисликда кесишишидан нукталар проекциясининг позитив еки нигатив тасвирини хосил килади.
Тузилган план ва хариталар маълуь бир маштабга эга буладилар. Масштаб, харитадаги чизик узунлигининг жойнинг тегишли чизик узунлиги горизонтал проекциясига нисбатан айтилади. Сугориладиган минтакаларда жойлашган хужаликларни планлари одатда 1:10000 маштабда тузилади .
Харита ва планларда жой тафсилотини (фхоли пунктлари, усимликлар, йуллар, дарелар, куллар ) ва хар хил объктларни белгилаш учун шартли белгилардан фойдаланилади.
Хамма масштаблар учун шартли белгилар мутассади ташкилотлар томонидан урнатилади ва хамма бажарувчилар учун уларни куллаш мажбурий булади. Шартли белгилар харитани укиш, яъни тасвирланган жойни тушуниш имконини беради. Хамма шартли белгилар турт-майдон (масштаб)ли , масштабсиз, чизикли ва изохловчи турларга булинади.
Жойда ката майдонни эгаллаган ва харита масштабида ифодаланадиган объектлар масштабли шартли белгилар Билан тасвирланади. Ага ржой объектни харита масштабида узининг кичиклиги туфайли ифодаланмаса , унда масштабсиз шартли белгилар кулланилади.Чизикли шартли белгилар йуллар, алока ва электрузатиш линиялари ва хюк лиритилади. Изохловчи белгиларда объектларда тавсифлари хар хил езувлар ва объектларнинг уз номлари билан курсатилади. Топографик хариталар куп рангли килиб нашр килинади, гидрография (даре, куллар) хаворвнг, усимликлар-яшил, шессели йуллар- кизил ранг, ячшиланган йуллар-сарик, релъеф элеьентлари жигаррангда тасвирланади. Бундай буяш объектларни укишни осонлаштиради.
Барча мавжуд хариталар одатда икки турга-умумтасвирли(масштаби 1:1000000дан майда) ва топографик (масштаби 1:1000000дан катта) турларга булинади.
Масштаб 1:1000000, 1:500000, 1:300000, 1:200000 булган хариталар умутасвирли топографик хариталар дейилиб, йирик масштаб хариталар буйича тузилади. Масштаблари 1:100000, 1:50000, 1:25000, 1:10000, 1:5000, 1:2000 булган хариталари топографияли дейилади ва худудларнинг съёмкалари натижалари буйича тузилади.
Топографик хариталар бошкаларидан мазмуни , жойни батафсил урганиш имконини Бера олиши, рельеф ва тафсилотни тасвирлаш аниклиги Билан фаркланади. Шу сабабли улар халк хужалигида , инженерлик иншоотлари кидирувлари, лойихалаш ва курилишида хамда ер тузиш , ер кадастрини юритиш каби куп масалаларни ечишда , энг мухими мамлакат мудофасини ташкил этишда кулланилади.



Download 70 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling