Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўҒрисида


Баҳолаш Бракераж комиссияси рухсати


Download 210.08 Kb.
bet11/28
Sana21.04.2023
Hajmi210.08 Kb.
#1370739
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28
Bog'liq
626-карор

Баҳолаш

Бракераж комиссияси рухсати

Бракераж комиссияси аъзоси имзоси

Маҳсулот сифатини органолептик усулда баҳолаш

Сифатсизлик аломатларини изоҳлаш

































































































(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги 626-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ шарт-шароитлар яратилган ҳолда амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ушбу Низом талаблари ташкилотларда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича хизмат кўрсатувчи маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда — аутсорсер) тааллуқли ҳисобланади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
Мактабгача таълим ташкилотларида болаларни соғлом овқатлантиришнинг аутсорсинг усулини жорий этиш устувор ҳисобланади.
(3-банднинг биринчи-иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)

Download 210.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling