Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўҒрисида
-боб. Аутсорсернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Download 210.08 Kb.
|
626-карор
5-боб. Аутсорсернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
19. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга: Олдинги таҳрирга қаранг. фойдаланиладиган коммунал хизматлар қиймати белгиланган лимит ва мактабгача таълим ташкилотига ажратилган бюджет маблағлари доирасида қопланишини талаб қилиш; (19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхона ва омборнинг хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебелларидан фойдаланганлик учун тўловни ноль ставка бўйича олиш ва уни ишчи ҳолатда сақланишини назорат қилиш; (19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон) кўрсатган хизматлар учун тўловни шартномада белгиланган миқдор ва муддатда талаб қилиш. Олдинги таҳрирга қаранг. ташкилотда соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун 20 фоизгача устама ҳақини олиш; (19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон) бошқа ҳуқуқлари ҳам бўлиши мумкин. 20. Аутсорсер қуйидагиларга мажбур: Олдинги таҳрирга қаранг. ташкилотлар ошхоналарида ўз фаолиятини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга ошириш; тарбияланувчиларни соғлом овқатлантириш хизматини ташкилот ошхонасининг ўзида тўлиқ ва сифатли ташкил этиш; (20-банднинг иккинчи-учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини танлов комиссиясига тақдим этиш; Олдинги таҳрирга қаранг. танловда қатнашиш учун ариза бериш кунидан камида бир ой олдин тегишли ташкилотлардан солиқ қарздорлиги, тўловлар, йиғимлар ва молиявий санкцияларнинг йўқлиги тўғрисида ёзма маълумотларни тақдим қилиш; (20-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланган техник вазифалар асосида аутсорсинг усулида ташкилотда соғлом овқатлантиришни ташкил этиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тақдимотини ўтказиш; (20-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон) таомлар тайёрлаш технологияси бўйича мутахассислар (инженер-технолог, диетолог, ошпазлар малака разрядлари) билан таъминлаш; санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига амал қилинишини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш; таомномалар, тайёр таомларнинг вазни, нархи, таркибидаги маҳсулотлар миқдорлари, технологик карталарнинг мавжудлигини таъминлаш; Олдинги таҳрирга қаранг. бир нафар тарбияланувчини соғлом овқатлантириш учун йил давомида сарфланадиган маблағлар миқдорини асослантирилган ҳолда кўрсатиш; (20-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон) таом тайёрлаш учун сарфланган харажатларни (ошхона ва ошхона жиҳозларини таъмирлаш, ходимлар иш ҳақи, инвентарлар, ошпазлар униформаси, ошхонада ишлатиладиган зарарсизлантириш ва ювиш воситалари, олинадиган соф фойда) қоплаш учун устама миқдорларини кўрсатиш (фоизда); умумий овқатланишни ташкил қилиш соҳасидаги иш тажрибаси ҳамда бўш айланма маблағлари мавжудлиги; Олдинги таҳрирга қаранг. ижара шартномаси асосида вақтинча фойдаланишга берилган ошхона, омборхоналарни, технологик жиҳозлар ва асбоб-ускуналарини мунтазам равишда жорий таъмирлаб бориш ҳамда белгиланган тартибда ўтказиладиган ўрганиш жараёнларига тўсқинлик қилмаслик; ташкилот ходими истагига кўра ушбу ходим билан овқатланишни ташкил этиш бўйича шартнома тузиши; (20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарорига асосан ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Аутсорсерларга ташкилотнинг ҳудудий жойлашуви ва ихтисослашуви ҳамда техник вазифаларидан келиб чиқиб қонунларда назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин. (20-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон) Download 210.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling