Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўҒрисида


-боб. Аутсорсер фаолиятини ташкил этиш


Download 210.08 Kb.
bet15/28
Sana21.04.2023
Hajmi210.08 Kb.
#1370739
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28
Bog'liq
626-карор

6-боб. Аутсорсер фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Комиссия қарори асосида туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари билан аутсорсер ўртасидаги шартнома бир йил муддатга тузилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Агар аутсорсер томонидан танловдаги таклифларига кўра белгиланган муддатларда инвестиция маблағлари тўлиқ киритилганда, ўз фаолиятида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга оширганда, кузатув кенгаши ва ота-оналар томонидан эътирозлар бўлмаганда, Комиссия томонидан шартнома муддати келгуси йилларга узайтирилиши мумкин.
Бунда ота-оналар ўртасида хар чоракда бир марта ўтказиладиган сўровномалар натижалари вазирликда ҳисоби юритилиши ва юзага келган эътирозлар мавжуд ҳолда вазирлик ишчи гуруҳи жойига чиқиб ўрганилиши натижалари қатъий ҳисоби юритилиб хулоса чиқарилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Аутсорсерларга ташкилотларнинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов ноль ставка бўйича белгиланади ҳамда овқатлантиришни ташкил этиш учун истеъмол қилинадиган коммунал хизматлар қиймати мактабгача таълим ташкилотига ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида қопланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Аутсорсинг усулида овқатлантириш ташкил этиладиган ташкилотларда болаларни овқатлантиришни молиялаштириш ота-оналар тўлов пуллари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Бунда аутсорсинг усулида овқатлантириш ташкил этилган ташкилотдаги мавжуд ошпаз, ошхона ишчилари штат бирликлари белгиланган тартибда қисқартирилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Аутсорсер томонидан тайёрлаб берилаётган таомлар сифати, вазни, таркибининг таомномага мувофиқлиги ташкилот директори, ҳамшира, ота-оналар вакилларидан иборат Бракераж комиссияси томонидан назорат қилинади ва назорат якунлари ташкилотнинг тайёр таомлар сифатини назорат қилиш бўйича юритилган ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги бракераж дафтарида ҳар куни қайд қилиб борилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Бракераж комиссияси аутсорсер томонидан тайёрлаб берилаётган таомлар сифати, вазни, таркибининг таомномага номувофиқлиги аниқланганда, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимига билдирги киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Аутсорсер фаолиятини ўрганиш учун туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари билдирги асосида Мактабгача таълим вазирлиги билан келишган ҳолда таом тайёрлаш бўйича мутахассисларни жалб қилиб, ишчи гуруҳ ташкил қилади, ўрганади ва натижасини вазирликка тақдим қилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Аутсорсер томонидан санитария қоидалари ва меъёрлари бажарилиши ҳолатининг мониторингини олиб бориш ҳамда кунлик синамалар олиш ташкилот тиббиёт ходими зиммасига юкланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)

Download 210.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling