Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўҒрисида


-боб. Буюртмачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 210.08 Kb.
bet17/28
Sana21.04.2023
Hajmi210.08 Kb.
#1370739
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28
Bog'liq
626-карор

7-боб. Буюртмачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
42. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
аутсорсинг усулида овқатлантиришни амалга ошириш учун қўйилган талаблар бажарилишини ўрганиш;
тайёр таомлар сифатининг таомномага мувофиқлигини текшириш;
тайёр таомларнинг миқдори, мазаси, таркибидаги маҳсулотларнинг сифати бўйича камчиликлар аниқланган ҳолатда Комиссияга билдирги киритиш;
харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, уларда фойдаланиладиган технологик санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини, ошхоналар ходимларининг санитария-гигиена талаблари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига риоя этилишини тасдиқланган режага асосан назорат қилиш.
Бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
43. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:
Олдинги таҳрирга қаранг.
фойдаланиладиган коммунал хизматлар харажатларини белгиланган нормалар асосида мактабгача таълим ташкилотига ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш;
(43-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган технологик жиҳозлар, ошхона ва омборхоналар, асбоб-ускуналар, идиш-товоқлар ва мебеллардан фойдаланиш учун ноль ставкада топшириш ва уни ишчи ҳолатда сақланишини назорат қилиш.
(43-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
кўрсатилган хизматлар учун шартномада белгиланган миқдор ва муддатда тўловни амалга ошириш.
Бошқа мажбуриятларни ҳам эга олиши мумкин.
8-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Download 210.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling