Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўҒрисида


-боб. Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни кунлик овқатлантириш харажатларни қоплаш


Download 210.08 Kb.
bet6/28
Sana21.04.2023
Hajmi210.08 Kb.
#1370739
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
626-карор

5-боб. Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни кунлик овқатлантириш харажатларни қоплаш
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Тарбияланувчининг мактабгача таълим ташкилотида бўлган даври учун бадал тўловлари белгиланган тартибда тарбияланувчиларни овқатлантиришни ташкил этишга йўналтирилади. Бунда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини тўлиқ бажариш учун ота-оналар тўловлари билан қопланмаган қисми Ўзбекистон Республикаси бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларни овқатлантириш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ёки муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига ташкил этилган тақдирда, тарбияланувчилар учун белгиланган бир кунлик овқатланиш рациони санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ белгиланган нормалардан ошмаслиги лозим.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг овқатланишини ташкил этиш
(6-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг ушбу муассасада овқатланиши мактабгача таълим ташкилоти директори билан ходим ўртасида тузилган шартномага мувофиқ тўлов асосида ташкил этилади.
Фаолияти болалар тарбияси билан узлуксиз равишда боғлиқ бўлган ходимлар (директор, ҳамшира, тарбиячи ва ёрдамчи тарбиячи) шартнома асосида овқатланади.
(30-банднинг биринчи-иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Мактабгача таълим ташкилоти ходимлари алоҳида таомнома бўйича овқатланадилар.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
32. Таомномада овқатланган ходимлар сони, улар учун сарфланган озиқ-овқат маҳсулотларининг миқдори ва қиймати кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жорий ойда ходимларнинг мактабгача таълим ташкилоти ҳисобига овқатланиши учун бир ойлик тўлов миқдори олдинги ойда тузилган таомнома бўйича ходимларга сарфланган озиқ-овқат маҳсулотларини овқатланган ходимлар ўртача сонига бўлиш орқали аниқланади.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Ходимларнинг мактабгача таълим ташкилотида овқатланганлиги учун тўловлар жорий ойнинг 10-кунидан кечиктирмай банкларга тўланади ҳамда тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхаси мактабгача таълим ташкилотига тақдим этилади.
Ходимларнинг мактабгача таълим ташкилотида овқатланганлиги учун тўланган маблағлар туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ҳисоб-варақларида улардан кейинчалик фойдаланиш учун ҳисобга олинади.
(33-банднинг биринчи-иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Ходимларнинг мактабгача таълим ташкилотида овқатланганлиги учун тўловлар миқдорини ҳисоблашда ходимнинг фақат ишда бўлган кунлари эътиборга олинади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Ходимнинг ишда бўлмаган кунлари учун ундирилган тўловлар кейинги ой учун тўлов амалга оширилаётганида ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Ходимларнинг мактабгача таълим ташкилотида овқатланганлиги учун амалга оширган тўловлари тўлиқ озиқ-овқат харажатларига йўналтирилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 210.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling